Фуқаро З.С. cпиртли ичимлик ичган маст ҳолатда “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасини бошқариб, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманининг “Тўлқин” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Манғит-Қипчоқ” йўлида ўзига қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб кетади.

Юз берган автоҳалокат натижасида жабрланувчи С.С ва Қ. А.ларнинг мулки ва соғлиғига жами 99,4 миллион сўм моддий зарар етказган. Ушбу зарарларни ундириш ҳақида жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан 2024 йил 14 октябрда ҳал қилув қарори қабул қилинган.  

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатига киришилган.  

Хусусан, қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқи чекланиб, унинг номидаги кўчмас мулкка тақиқ ўрнатилган. Шунингдек, қарздор иккита фирмада ишлаётганлиги аниқланиб, ундирув унинг иш ҳақига қаратилди. Шунинг натижасида, етказилган 99,4 миллион сўмга яқин жиноий зарар тўлиғи билан ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарар ундирилди