Бугуннинг намунали мактаби қандай талаб ва мезонларга жавоб бермоғи керак?

Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 358-мактабда ташкил этилган республика семинарида шу ҳақда сўз борди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда маърифий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ёш авлод учун ҳеч кимдан кам бўлмаган таълим шароитларини яратишдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг март ойида мазкур мактабга ташрифи чоғида шундай намунали фаолият кўрсатаётган билим масканларининг илғор иш тажрибасини мамлакатдаги бошқа мактабларга ҳам кенгроқ жорий этиш масаласи хусусида алоҳида тўхталган эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бектемир туманига ташрифи чоғида тумандаги 358-сонли мактабда яратилган шароитлар таълимга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлаб, ушбу тажрибани барча таълим муассасаларига татбиқ этиш юзасидан тегишли тавсиялар берган эди.

Дарҳақиқат, ушбу мактаб остонасига қадам қўйган ҳар бир инсонда ҳайрат ва ҳавас уйғониши табиий. Зеро, ушбу ўқув даргоҳи Президент мактабларидан сира қолишмаслиги, унда энг замонавий ўқув-услубий воситалари ёрдамида болаларга таълим-тарбия берилаётгани диққатга сазовордир. Айни дамда бугунги кундаги ислоҳотлар замирида ҳам юртимиздаги ҳар бир мактаб Президент мактабидаги ўқув-тарбиявий жараёнлар, шарт-шароитлар нуқтаи назаридан қолишмаслиги йўлидаги саъй-ҳаракатлар мужассамдир.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тизимдаги барча ҳудудий бўлинмаларнинг Тарбиявий ишлар бўйича масъуллари иштирокида ташкил этилган семинар-тренингда бугунги ўқув жараёнидаги муаммоли ва оғриқли жиҳатларга ҳам батафсил тўхталиб ўтилди. Уларни ҳал этишда соҳа вакиллари мудом масъул экани қайд этилди.

– Бектемир туманида 9 та мактаб бор эди, – деди 358-мактабнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Авазбек Эсонов. – Минг нафар ўқувчига мўлжалланган ушбу мактаб тумандаги 10-умумтаълим билим даргоҳидир. Бу ерда ўқувчиларнинг бирор дақиқа бўлса-да, бўш вақти қолмаслигига жиддий эътибор қаратилади. Синфхоналари энг замонавий техник жиҳозлар билан таъминланган. Ўқувчиларни муттасил тарзда касбга, айниқса, ахборот технологиялари соҳасига йўналтиришга катта аҳамият қаратилмоқда.

– Семинар баҳонасида давлатимиз раҳбари ташриф буюрган ушбу мактаб фаолияти билан батафсил танишдик, – деди Наманган вилояти Давлатобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг масъул ходими Диллола Қўзибоева. – Албатта, мактабда яратилган шароит ва имкониятларга ҳавасимиз келди. Шу билан бирга педагоглар ҳам бугун ташаббускор, изланувчан, ўз касбининг фидойиси бўлмоғи кераклигини замоннинг ўзи кўрсатмоқда.

Тадбир доирасида иштирокчилар мактабдаги синф хоналари, яратилган имкониятлар, робототехника тўгараги, лаборатория хоналари, кутубхона, спорт зали, футбол майдонлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва хорижий тилларни ўқитишдаги тажрибаси ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Ўқув-семинарида замонавий мактабнинг қандай бўлиши кераклиги, бунда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

“Турон” мактаб-театри жамоаси томонидан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий мактаб қандай бўлиши керак?