Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан мамлакатимизда ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига машқ қилдириш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳаларда таълимни юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши тасарруфидаги Элликқалъа тумани ўқув спорт техника марказида замонавий автодромнинг фойдаланишга топширилиши ҳам ана шу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади. Унинг очилиш маросимида Шимолий-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, "Ватанпарвар" ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, шаҳар ва туман ўқув спорт техника клублари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда транспорт соҳасини ривожлантириш ва ёш авлодни замонавий касбларга йўналтириш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан амалга оширилаётган кўплаб ташаббуслар орасида ҳайдовчиликка ўқитиш курсларини замонавий автодромлар билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг ўқув спорт техника марказида замонавий автодром ташкил этилди. Бугунги кунда ҳайдовчиликка ўқиётган ёшлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, ўқув жараёнига замонавий технологик жараёнларни жорий этиш, уларга сифатли таълим бериш, малакали ҳайдовчиларни тайёрлаш, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Тадбирда Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл, Амударё, Қўнғирот, Хўжайли туманлари ўқув спорт техника марказларига замонавий Chevrolet Onix енгил ҳамда Foton юк автомобиллари топширилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг раиси Хусан Батиров иштирок этди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий автодром фойдаланишга топширилди