Сўнгги йилларда барча ҳудудларда бўлгани каби Наманганда ҳам транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, айниқса, аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наврўз байрамига муносиб туҳфа сифатида Хитой Халқ Республикасидан келтирилган навбатдаги 30 та замонавий автобусни вилоят маркази кўчалари бўйлаб ҳаракатланиши олдидан автосаройда вилоят жамоатчилиги вакиллари, нуронийлар, транспорт тизими мутасаддилари, тадбиркорлар иштирокида тантанали тақдимот маросими ўтказилди.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида аҳолига автобусларда сифатли йўловчи ташиш транспорти хизматини ташкил этиш учун автобуслар харид қилишни жадаллаштириш, иқтисодий ечимлар юзасидан чет эл инвестициясини жалб қилиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганлигини таъкидлади.  

Тадбирида рамзий лента қирқилиб, йиғилганларга янги автобусларнинг техник ҳолати, ундаги қулайлик ва имкониятлар яқиндан таништирилди. “Турон-95 МБИ” масъулияти чекланган жамият томонидан олиб келинган, Хитойнинг “Zhong tong bus” компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.

Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.

– Давлат капитали иштирокидаги компаниямиз Хитойдаги энг йирик ишлаб чиқариш корпорацияларидан ҳисобланиб, маҳсулотларини жаҳоннинг 100дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади, – дейди Хитойнинг “Zhong tong bus” компанияси бош муҳандиси Жу Шин Фонг. – Юртимизнинг яқин стратегик ҳамкорларидан бири Ўзбекистон билан яқиндан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳозирга қадар шу русумдаги автобуслар буюртма асосида Самарқанд, Урганч, Хива, Жиззах, Гулистон, Бухоро шаҳарларига етказиб берилган. Наманганлик тадбиркорлик субъектига ўттизта жамоат транспорти олиб келинган бўлсак, тез кунларда яна шунча автобуслар кириб келади.  

Эслатиб ўтамиз, янги замонавий автобуслар Наманган шаҳри ҳамда Янги Наманган туманидаги “5-сонли Чорсу-Проктология шифохонаси (Лола орқали)”, “6-сонли Чорсу-Машад” ва “7-сонли Оромгоҳ-Чорсу” йўналишлари бўйлаб ҳаракатланади.

– Замонавий талабларга жавоб берувчи жамоат транспортлари шаҳримиз учун ниҳоятда зарур эди. Боиси, аҳолиси зич ва кўп бўлган вилоят марказида автобусларга ҳар қачонгидан эҳтиёж катта. Хитойдан келтирилган навбатдаги замонавий ва арзон нарх тарифларидаги автобуслар фуқароларга ҳар томонлама қулай шароитларни яратиб, узоқни яқин, оғирни енгил қилади, – дейди “Нуроний” жамғармаси фаоли Акмалхон Икромов.

Дарҳақиқат, янги автобуслар Наманган вилоятида жамоат транспорти хизматини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига самарали ва хавфсиз хизмат кўрсатилишига хизмат қилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий автобуслар – эл хизматида