Қимор ўйинлари бир неча минг йиллик тарихга бориб тақалади.

Унинг турлари шунчалар кўпки, уни кўплаб соҳаларда кўриш мумкин. Бугунги кунда карта ва тошли ўйинлар ҳамда спорт соҳасидаги ўйинлар интернетда онлайн кўринишда амалга оширилмоқда. Булар асосан казино карта ўйинлари, спорт соҳасидаги ўйинлар учун эса тотализатор, яъни букмекер ўйинлари. Улар бўйича алоҳида сайтлар ва махсус мобиль телефонлар учун дастурлар мавжуд. Одатда қайси мамлакатда иқтисодий ривожи юқори бўлса, ўша ерда «кўнгил очар» машғулотларга эҳтиёж ошади. Шунингдек пулга муҳтож мамлакатларда кўпинча ёшлар осон пул топишга қизиқиб, турли шаклдаги букмекер ўйинларида қатнашадилар.

Инсонда пулга бўлган қизиқиш азалдан мавжуд, лекин уни топишга, эгалик қилишга бўлган ёндашув ҳар хил кечади. Иқтисодда «Пул фетешизми» деган тушунча бор. Бу пулга муккасидан кетиш, ҳар бир нарсани пул билан ўлчаш, пул ҳамма муаммони ҳал қилади, деган қарашлар бор. Лекин пул топишнинг 2 йўли бор: ҳалол ва ҳаром, ушбу йўлни танлаш ҳар бир кишининг ўзига, дунёқарашига, савиясига, диний эътиқоди ва саводига боғлиқ. Яхши тарбия кўрган, дини-диёнатли одамлар ҳаромдан ҳазар қилади. Айни пайтда «Тотализатор» ўйинларида пул тикиб қатнашиш, енгил пул топиш, ҳаромдан ҳазар қилмаслик, фирибгарлик, алдов, тарозидан уриш ва бошқа ноҳалол йўл билан пул топувчилар ҳам бор.

АҲОЛИНИ 3 ТУРГА БЎЛИШ МУМКИН  

Биринчиси, табиатан, ҳар қандай ҳолатда ҳам қимор ўйинларига қизиқмайди ва қимор ўйинларида иштирок этмайди. Бунга, асосан диний эътиқод, оила тарбияси, қонун билан жазога тортилиши ва бошқалар сабаб бўлади.

Иккинчиси, қимор ўйинларига қизиқишади, имкониятларидан келиб чиқиб қимор ўйинларида иштирок этади. Улар қимор ўйинларига асосан «кўнгил очар» машғулот сифатида қарайдилар, турли дўстлар ва жамоалар таъсирида иштирок этишга қизиқишади.

Учинчиси, қимор ўйинларига касб сифатида қарайдилар, бу турдаги инсонларни қимор ўйнашларини ҳеч қандай сабаб тийиб тура олмайди, ҳатто диний ва қонунчилик билан тақиқланганлигига қарамай, улар ўзларини тийиб туролмайди. Бу тоифадаги инсонлар атрофдаги барча ҳодисаларни қимор ўйинлари каби талқин қилишади. Шунинг учун қимор ўйинлари тақиқланган мамлакат фуқаролари асосан энг катта қимор ўйинларига мослашган ҳудудларга туристик мақсадлар учун боришади. Масалан: Лас-Вегас - АҚШ, Монте-Карло – Франция, Азов-Сити – Россия, Макао – Хитой, Сингапур.

Қимор ўйинлари, хусусан тотализатор ўйинлари аниқ математик ҳисоб-китобга асосланган. Бу ўйинларни ташкил этувчилар ҳамиша фойдага эга бўлади, улар ютқазмайдилар. Келиб тушган пулнинг 4/2 ёки 3/2 қисми улар томонидан ўзлаштирилади. Ушбу ўйинлардан катта фойдани ўйин эгаси, жуда озгина қисми ўйин иштирокчиларига тегади ва кўпчилик бу ўйинларда ютқазади. Ўйинда ютганлар, ютуқларидан мағрурланиб, хурсанд бўлиб, жар солади, ҳаммага мақтанадилар, ўйинларни реклама қилинишига катта ҳисса қўшадилар. Оқибатда кўплаб мижозларнинг жалб қилинишига ҳисса қўшадилар ва минглаб ўйин иштирокчиларининг чув тушишига замин яратадилар.

Аслида қимор ўйинларида ўртакаш ва даллоллик вазифасини бажарувчилар аниқ ютади. Айтганимиздек, қимор аниқ ҳисобларга асосланган материтсалар бўлиб, унда тотализатор ёки букмекер томонидан ютуқни ким олиши ва ким ютқазиши аниқ бўлади. Ишонувчан инсонлар эса «омадни синаш» ва «ҳар доим ютуқли» каби ёлғон эфориялар ҳисобига пулларидан айрилади ва ҳатто қарзга ботиб, қулликка тушиб қолиши мумкин.

Қимор ўйнаб пул топиш, аввало кишининг психологик қарашларига нисбатан содир бўлади. Енгил пул топишга қизиқиш, осонлик билан бир марта пул топган одам, ўша пулдан рағбатланади ва яна ҳором пул топишга қўл ураверади. Ваҳоланки, ҳаром йўл билан топилган, кимнингдир азият чекиши, надоматда қолиши, норози бўлиши эвазига топилган пул юқмайди, вақти келиб унинг зарари нафақат моддий, шу билан бирга, маънавий зиён келтиради.  

Қимор ўйинларидан ҳазар қилишимиз керак, ҳалол ишлаб меҳнатдан, қобилиятдан, тадбиркорликдан, мулкдан пул топишга одатланиб, турмуш фаровонлигимизни муттасил ошириб боришга ва гўзал ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишимиз зарур.

Рустам Ҳасанов,

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Залолат ботқоғи: қимор ўйинлари ва енгил пул топишга қизиқувчи одамлар