Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан “Билимли аёл – ёрқин келажак тарбиячиси!” шиори остида “Заковат” интеллектуал шоу-мусобақаси ташкил этилди.

Шоу-мусобақада Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент кимё-технология институти каби нуфузли таълим муассасаларининг тажрибали ва илм-фан фидойиси бўлган аёл профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Бу билимлар беллашуви иштирокчиларга нафақат ўзларининг фундаментал ва амалий билимларини намоён этиш, балки жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг ижтимоий барқарорлик ва тараққиётга қўшаётган ҳиссасини таҳлилий ёндашув асосида муҳокама қилиш имконини берди.

Ҳар бир иштирокчи ўзининг пухта тайёргарлиги, мустақил фикрлаши ва замонавий қарашлари билан ажралиб турди. Aёл зиёлиларнинг интеллектуал ёндашувлари, уларнинг стратегик фикрлаш қобилияти мусобақа жараёнида ёрқин намоён бўлди.

Тадбир давомида илгари сурилган фикр-мулоҳазалар нафақат илмий-амалий аҳамиятга, балки сиёсий ва ижтимоий жараёнлар учун муҳим концептуал вазифаларни илгари суришга хизмат қилди. Иштирокчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва ғоялар хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, дипломатия ва бошқа устувор соҳалардаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мусобақанинг юқори даражада ташкил этилгани, унда иштирок этган хотин-қизларнинг эркин фикрлаши, замонавий тафаккури ва чуқур билимлари ёш авлодга кучли рағбат бағишлаб, уларни илм-фан сари интилишга даъват этмоқда. Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заковатли аёлларни бирлаштирган давра