Ёшларнинг тафаккур олами кенг бўлишида, мантиқий фикр юритиш кўникмаларини шакллантиришда “Заковат” интеллектуал ўйининг ўрни беқиёс.

Ўтган йиллар давомида “Заковат” антиқа ва мулоҳазага чорловчи саволлари, қизғин мунозаралар майдонини вужудга келтириши натижасида минг-минглаб ёшларнинг қалбида илмга бўлган меҳрни жилолантирди.  

Мамлакатимизда ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган бу йилги “Заковат” мусобақасининг қамрови ортишини республика босқичида ғолиблик учун курашишга интилган жамоалар сонидан ҳам кўриш мумкин. Айниқса, саралаш мусобақаларининг ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда ўтгани “Заковат”нинг оҳанрабосидан далолат, дейиш мумкин.  

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” мусобақасининг бу йилги республика босқичида 42 та жамоа совринли ўринларга даъвогарлик қилди.  

Тўртта босқичда қизғин курашларга ва ҳис-ҳаяжонга бой ўтган ўйин якунида Қарши давлат техника университети Нуристон академик лицейи жамоаси 1-ўринни эгаллаб, 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.  

Иккинчи ўрин Тошкент давлат юридик университети академик лицейи жамоасига насиб этди. Бўлажак ҳуқуқшунос ёшлар мусобақа низомига биноан 60 миллион сўм пул мукофотига эга чиқди.  

Учинчи ўрин ва ушбу поғонани банд этганларга тегишли 40 миллион сўм пул мукофоти ўтган йилги ўйинларнинг республика босқичида бронзали жамоа номига мушарраф бўлган ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи тингловчиларига насиб этди.  

Ўйинлар якунида совриндор жамоалар тегишли тартибда дипломлар, медаллар ва пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Заковат” ўйинларнинг республика босқичида 42 та жамоа ғолиблик учун курашди