Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар, Журналистлар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳиби Гулчеҳра Жамилова меҳнаткаш, самимий, халқ дарду ташвишлари билан яшайдиган ижодкор.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида заҳматкаш журналист Гулчеҳра Жамилова ижодига бағишланган адабий кеча ҳамда муаллифнинг Гулчеҳра Жамилованинг “Нур водийси” ва “Ўзим билан юзма-юз” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ижод аҳлини фаол қўллаб-қувватлаш, китобхонликни янада ривожлантириш орқали улғайиб келаётган авлод маънавиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Мустақиллик йиллари миллий журналистикани ривожлантиришда устоз ижодкор Гулчеҳра Жамилованинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Аёл-қизларга оид масалалар, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги, миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, атроф-муҳит ва экология каби мавзулардаги долзарб ва таҳлилий мақолалар, репортажлар, интервью ва суҳбатлар тайёрлашда Гулчеҳра опа ўзига хос мактаб яратган журналист саналади. 

Гулчеҳра Жамилова узоқ йиллар давомида “Саодат” журнали, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилган. Унинг муаммоларни ўрганишда кенг ва чуқур, теран таҳлилий мулоҳаза асосида ёндашиши диққатга сазовор. 

- Гулчеҳра опа каби жонкуяр, ижодни умр мазмуни деб биладиган журналистлар фаолиятини кўпроқ тарғиб этиш керак, деб ўйлайман, - деди таниқли шоира ва маънавият тарғиботчиси Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи. – Зеро, ундаги камтарлик, заҳматкашлик, ўз касбига садоқат каби фазилатлар бугунги ёшларимиз учун намунадир.

Тадбирда ижодкорнинг серқирра фаолияти, “Нур водийси” ва “Ўзим билан юзма-юз” китоблари хусусида батафсил сўз юритилди. 

Н.Усмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заҳматкаш ва жонкуяр журналист билан адабий мулоқот