ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун мусулмон оламида улуғ айём – Муборак Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Яна бир мунаввар тонгни қарши олган халқимиз жамоат бўлиб ибодат амалини бажариш истагида масжидларда жам бўлди.
Юртимиздаги мавжуд 2 мингдан зиёд жоме масжидида Ҳайит намози ўқилди.
Масжидларда Ҳайит намозини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этиши учун қулай шароит яратилган. Ҳудудга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилган. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакилларининг навбатчилиги ташкил этилди.
Барча мусулмонлар бир-бирини муқаддас байрам билан қутлаб, тинч ва осуда кунлар учун шукроналар келтирди.
Қуйида мамлакатимизнинг шаҳар ва туманларидаги жоме масжидларида ўқилган Ҳайит намози жараёнидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидида.
[gallery-22567]
2. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида.
[gallery-22571]
3. Андижон шаҳридаги “Бош” жоме масжидида.
[gallery-22568]
4. Бухоро шаҳридаги “Боло ҳовуз” жоме масжидида.
[gallery-22572]
5. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Қўшчинор” жоме масжидида.
https://uza.uz/uz/collection/22569
6. Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жоме масжидида.
[gallery-22570]
7. Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида.
[gallery-22573]
8. Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” жоме масжидида.
[gallery-22574]
9. Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” жоме масжидида.
[gallery-22575]
10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжидида.
[gallery-22576]
11. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Қирсадақ” жоме масжидида.
[gallery-22577]
12. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Қиличбек Қўрғонча” жоме масжидида.
[gallery-22578]
13. Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Ислом” жоме масжидида.
[gallery-22579]
14. Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Шаҳид бобо” жоме масжидида.
[gallery-22580]
Камола ЮСУПОВА, ЎзА суратлари.