Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 март куни қабул қилган “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг моҳияти нималардан иборат?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда батафсил сўз юритилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолияти хусусида батафсил сўз юритилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев, Миллатлараро тотувлик бўйича маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Саодат Давлатова ва Дўстлик жамиятлари ва биродар ҳудудлар билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Зокир Абидов спикер сифатида қатнашди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва унинг асосида “Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани таъкидланди.

Фармонга кўра, жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифаларидан бири этиб миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш белгиланди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилди. Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.

Жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш, халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш, хориждаги ватандошларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли таҳлил этиш мазкур қўмитанинг асосий вазифалари сирасига киради.

Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этилади. Дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш муҳитини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Давлат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда «Биргаликда кучмиз» ғояси остида ёшларни умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи тарғибот тадбирларини олиб боради. Хориждаги ватандошларни «Ўзбекистон – ягона Ватан», «Янги Ўзбекистон – менинг тақдирим» ғоялари атрофида бирлаштириш, уларнинг тарихий Ватанига дахлдорлиги, ўз тақдири у билан узвий боғланганини ифодаловчи маданий-маърифий тадбирлар ғоясини яратади ва амалга оширади. Чет эллардаги ватандошларимиз ва улар томонидан тузилган ташкилотлар, шунингдек, чет элдаги турдош ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Қўмита “Ватандошлар” жамоат фонди билан биргаликда ҳар йили хориждаги ватандошларнинг “Uz Global Think” форумини ташкил этади.  

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг мақоми оширилиб, мустақил қўмита сифатида энди у ватандошлар масалалари билан ҳам шуғулланишига оид масалалар қамраб олинди.

Матбуот анжуманида қўмитанинг истиқболдаги фаолиятига оид саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда тинчлик, аҳиллик, тотувлик доим барқарор бўлсин!