Муносабат

Ўзбекистон кўп миллатли давлат ҳисобланади. Юртимизда 16 хил дин ва конфессияга мансуб 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат туфайли юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланган. Энг асосийси, тенглик ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган.  

Жорий йилнинг 19 мартида Президентимиз томонидан имзоланган “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармони ҳамда унинг ижросини таъминлашга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш учун дастуриламал бўлди.  

Тарихдан биламизки, юртимиз фуқаролари ўртасида миллатлараро муносабатлар, умумиллий тотувлик, бағрикенглик, бирдамлик – азалий умуминсоний ва миллий қадрият сифатида эъзозланган, қадрланган.

Бироқ, ҳозирги глобаллашув замонида барча мамлакатлар қатори  юртимизга ҳам ички ва ташқи таҳдидлар ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Янги Ўзбекистонни, юртимизнинг порлоқ келажагини барпо этиш, эришган ютуқларимизни мустаҳкамлаш учун сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга  оширилмоқда.  Табиийки, ушбу улуғвор мақсадларга эришишда юртимизни халқимиз, шу юртда яшаётган турли миллат ва элатларни ёт ғоялар, турли таҳдидлар, “оммавий маданият” кўринишларининг салбий оқибатларидан сақлаш, тинчлик-тотувлик, миллатлараро дўстлик, бағрикенглик,  ҳамжиҳатликка эришиш  стратегик вазифаларимиздан бири ҳисобланади.  

Чунки, юқорида таъкидланганидек, 130 дан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қилаётган юртимизда ҳар бир миллат вакиллари ҳамжиҳат бўлса, “бир ёқадан бош чиқариб” эл-юрт равнақи, Ватан тараққиёти йўлида бирлашса, шубҳасиз, юртимизда тинчлик, осойишталик, фаровонлик бўлади, тараққиёти янада юксалади. Ахир доно халқимиз томонидан “Тинчлик бор жойда барака бор” деган пурҳикмат гап  бежиз айтилмаган.

Фармонда яна бир муҳим жиҳат – чет эллардаги ватандошларимиз билан алоқаларни ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинганлиги янада аҳамиятлидир. Юқоридаги ҳужжатлар билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ана шу йўналишдаги ҳуқуқий-меъёрий асослар ва ижро механизмлари такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Республикамизда масаланинг жиддийлиги инобатга олиниб, унинг вертикал ижро тизими ташкил этилиши тасдиқланди. Яъни, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолияти такомиллаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, биринчидан, фармон билан миллатлараро тотувлик-бағрикенглик, бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, фуқароларга ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш вазифалари белгиланди. Иккинчидан,  хорижий мамлакатлардаги ватандошларимиз билан алоқаларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Юқоридаги муҳим мақсадларга эришиш бўйича барча миллат ва элатларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, дахлдорлик туйғусини  кучайтириш, хориждаги ватандошларга кўмаклашиш, уларнинг салоҳиятини Ватанимиз ривожига йўналтириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Эътиборлиси, хорижда истиқомат қилаётган ватандош ёшларимизни тарихий Ватани билан фахрланиш, ўзлигини англаш, юрти, Янги Ўзбекистон равнақи ва тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш туйғусини шакллантириш ҳамда бу борада амалий саъй-ҳаракатлар қилиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.  

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш ўринлики, давлатимиз раҳбари  томонидан дунёнинг ривожланган давлатлари ўқув юртлари билан таълим тизимини замон талаблари асосида ислоҳ қилиш  борасидаги  ҳамкорлик ишларини “Ватандошлар” жамоат фонди, “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти мисолида кўриш мумкин.

Марказий Осиёдаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий таъбири билан айтганда: “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”.  

Президентмиз томонидан қабул қилинган юқоридаги муҳим ҳужжатлар кўпмиллатли юртдошлармизни “Ўзбекистон – ягона Ватан”, “Янги Ўзбекистон – менинг тақдиримда” ғоялари атрофида янада жипслаштиради ва юртимизнинг буюк келажагини барпо этишда муҳим роль ўйнайди.  

Қудратилло Ибайдуллаев,

Андижон давлат педагогика  институти профессори,

институт фахрийлар кенгаши раиси.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда миллатлараро тотувлик янада мустаҳкамланади