Тошкент давлат тиббиёт университетининг Болалар кўп тармоқли клиникасида амалга оширилган ноёб юрак жарроҳлиги амалиёти муваффақиятли ўтди.

“El-yurt umidi” жамғармаси стипендианти, болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев томонидан 6 ёшли беморнинг зарарланган уч табақали клапани олиб ташланиб, унинг ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан ясалган клапан ўрнатилди.

Мураккаб техник маҳорат талаб этувчи ушбу жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда илк бор бажарилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби юқори даражали тиббий муолажа дунёда фақат энг ривожланган тиббиёт марказларида амалга оширилади.

Амалга оширилган операция нафақат миллий тиббиётимиздаги ютуқ, балки маҳаллий мутахассисларимизнинг билим ва тажрибаси жаҳон андозаларига мос эканини яна бир бор тасдиқлади.

М. Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда илк бор ноёб юрак жарроҳлиги амалиёти муваффақиятли ўтказилди