Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам кенг қамровли, мазмунан бой маданий-маърифий тадбирлар, шунингдек, тозалик, ободонлаштириш, таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган тадбирлар, аввало, эл-юртда ватанпарварлик руҳини юксалтириш, миллат ва давлат тақдирига дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги “Туёқли” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилган тадбир ана шу эзгу мақсадлар ифодаcи бўлди.

Туман ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси ва Ёшлар ишлари бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир маҳалла аҳли ва ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси томонидан намойиш этилган ҳарбий кўргазма ва машғулотлар болажонлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлади десак, асло муболаға бўлмайди.


Маҳалла аҳли, айниқса ёшлар тадбирда бажонидил иштирок этишди. Улар томонидан намойиш этилган шеърий ва саҳнавий чиқишлар, қўғирчоқ театри актёрларининг маҳорати, болалар қўшиқлари ва дилбар куй-нағмалар орқали байрамона кайфият ҳар бир юракка самимий туйғулар бағишлади.
А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари