Андижонда “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилаётган V республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида қатор маънавий-маърифий, адабий тадбирлар, ижодкорлар билан учрашувлар, танлов, хотира ва мушоира кечалари бўлиб ўтмоқда.

З.М.Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг суюкли ижодкори, марҳум Муҳаммад Юсуфнинг ёрқин ҳаёти ва ижодига бағишланиб ташкил этилган “Юрагимга кириб келган баҳорим”  мавзусидаги хотира кечаси ана шундай тадбирлардан бири бўлди. 

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, ижодкор ёшлар, китобхонлар,  Андижон шаҳридаги Президент ва қатор умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Унда сўз олган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Тожибоев, вилоят кутубхонаси раҳбари Гулнорахон Исмоилова ва бошқалар иштирокчиларни китобхонлик байрами билан табриклади. Китобнинг инсон камолоти, жамият ривожидаги ўрни ва роли муҳим эканлигини таъкидлаб, ёшларни кўпроқ китоб ўқишга чақирди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Восит Аҳмадхонов, Нажмиддин Икромий, Орифжон Мелиев марҳум шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди. 

– Муҳаммад Юсуф Аллоҳ берган иқтидор ва истеъдод соҳиби эди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нажмиддин Икромий. – Кўриниши, қалби, юриш-туриши ўзидай содда шоирнинг қалби болалигидан адабиётга, шеъриятга ошуфта эди. Ана шу ошуфталик йиллар давомида ўсди, сайқалланди ва йиллар ўтиб, уни халқнинг суюкли шоирига айлантирди.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Муҳаммад Юсуф ўзбек шеъриятига халқона наволар оҳангини олиб кира олган, камтар, хокисор ижодкор эди. Унинг кўринишидан оддий туйилган шеърларида аслида уйғоқ ва безовта туйғулар, дилбар кечинмалар яширинган. Шу боис, шоир шеърларини бефарқ ўқиб бўлмайди. 

 Эл-юрт ҳурматини топа олган Муҳаммад Юсуф бетакрор шеърлари билан одамларнинг дардини, қалбидаги қувончу шодликларни, халқига, она юртга муҳаббат, садоқат ва фидойилик туйғуларини содда, гўзал мисралар орқали тараннум этган ўзига хос, бетакрор ижодкор эди. 

Кўҳна толбешикдан

Бошланган олам.

Сенга иддаолар

Қилмай севаман.

Бир куни синглим, деб,

Бир куни онам

Ватан,

Кимлигингни

Билмай севаман!..

 (“Иқрор” шеъри)

Ана шундай самимий, содда сатрлар билан юртни, Ватанни қалбдан севишни ўзига хос тарзда изҳор этган иқтидор соҳиби эди. 

Тадбирда ёш ижодкорлар, ўқувчилар шоирнинг ҳамда унга атаб ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқиди. Санъаткорлар томонидан шоир шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди. 

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги бу каби тадбирлар юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юрагимга кириб келган баҳорим”