Фарғонада U17 ёш тоифасида спорт курашлари бўйича ўтаётган Ўзбекистон кубогининг юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юз нафардан ортиқ полвонлар ғолиблик даъвосида беллашди.

Унда вазни 48 кг. бўлган Бунёд Ҳасанов финалда Бекзод Каримовни таслим этган ҳолда ғолиб бўлди. Ушбу вазн тоифасида Асрлон Курязов ва Абдушукур Нургелдиев бронза медали билан тақдирланди. 55 кг. вазндаги баҳсларда Садриддин Тўлқинбоев, Дилшод Рўзимуродов, Мустафо Қақажонов ва Муҳаммад Диёр Муҳаммадалиев шоҳсупага кўтарилди.  

Шунингдек, Ҳусанбой Ғиёсиддинов, Абдулазиз Холмирзаев ва Абдуборий Козимжонов ўз вазн тоифаларида ўтган кескин ва муросасиз беллашувларда барча рақибларини мағлубиятга учратди ҳамда мусобақанинг олтин медаллари билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум кураши бўйича мамлакат кубоги баҳслари якунланди