Бухоро шаҳрида спорт курашларининг юнон-рум кураши бўйича U17 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Куни кеча ушбу мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Вазни –45 кг. тоифасида ўтган беллашувларда Шоназарбек Шоназаров финал босқичида Жавоҳир Шарифбоевни таслим этиб, олтин медални қўлга киритди. Жавоҳир эса кумуш медаль билан тақдирланди. Абубакир Абдурашидов ва Мирислам Ғофуров ушбу вазнда бронза медалига эга чиқди.

Шунингдек, мусобақа давомида Бунёд Ҳасанов, Сардор Ғоипназаров, Қодиржон Фозилов ва Абдулазиз Холмирзаев каби ёш полвонларимиз ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум курашчилари мамлакат чемпионатида баҳслашмоқда