“Сирдарёча тўй қиламиз”, “Сирдарёга қўниб ўтинг, дўстларим”, “Сирдарёнинг бўйларида уйларимиз” каби китоблар муаллифи, “Шуҳрат” медали соҳибаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлимининг мутахассиси Дилором Исмадиёрова вилоятда китобхонлар ва адабиёт ихлосмандлари орасида кенг танилган ижодкорлардан бири ҳисобланади.

Шу кунларда мамлакатимизда ўтказилаётган “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” V Республика китобхонлик ҳафталиги доирасида Сирдарё вилоят болалар кутубхонасида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этган ижодкор ўзининг мингдан ортиқ китобини маҳалла ва мактаблар, ҳарбий қисмлар кутубхоналарига туҳфа қилди.

– “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” ҳафталиги юртимизда китобхонлик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Болаларимизнинг кўзларидаги қизиқиш, қўлларидаги китоб – бизнинг энг катта ютуғимиз. Юртдошимиз Дилором Исмадиёрова томонидан китоблар совға қилингани бизни хурсанд қилди. Бу китоблар фарзандларимизнинг қалбига зиё бахш этиши билан бир қаторда тафаккурини ҳам бойитади, – деди вилоят болалар кутубхонаси директори Шоира Шукурова.

Шу куни Дилором Исмадиёрова ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз берди. Ҳалима Худойбердиева ижод мактабида ўтказилаётган “Зомин” ёш ижодкорлар семинарининг ҳудудий босқичи доирасида у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Унга гувоҳномани Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир тантанали равишда топширди.

– Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлиш мен учун катта шараф ва бир вақтнинг ўзида улкан масъулиятдир. Бу гувоҳнома менинг ижодимга берилган ишонч, қаламим орқали юртимга ва китобхонларимга хизмат қилиш учун янги даъватдир. Бу кунни ҳаётимдаги энг ёрқин саҳифалардан бири сифатида эслаб қоламан, – деди адиба ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан.

Бундай эзгу ташаббус ва эътирофлар юртимизда маънавият ва маданиятга бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзувчи мингдан зиёд китоб совға қилди