Учқудуқ туманидаги “Келажак” ёшлар марказида туман ҳокими Учқун Елмуратов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ёшларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди ва уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Таҳлилларга кўра, 2024-2025 ўқув йилида туманда жами 156 нафар ёш турли олий таълим муассасаларини тугатган. Уларнинг 58 нафари иш билан таъминланган бўлса, 98 нафари эса иш излаётган ёшларни ташкил этади.

Сайёр қабулда ёшларга АРГОС тизими ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тизимининг шаффофлиги, натижаларнинг очиқ кўринишда эълон қилиниши ва бу жараён фуқароларга тенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди. Тест синовидан муваффақиятли ўтганларнинг баллари 3 ой давомида амал қилиши ҳақида тушунтириб ўтилди.

52 нафар битирувчи иштирок этган тадбирда уларнинг аксарияти эгаллаган мутахассислиги бўйича ишлаш нияти борлигини билдирди. Жумладан, педагогика йўналишини тугаллаган 19 нафар ёшнинг 15 нафари мактабгача ва мактаб таълими муассасаларига ишга жойлаштириладиган бўлди. 4 нафари эса мактабларнинг тажрибали ўқитувчиларига “Устоз-шогирд” тизими асосида бириктирилиб, малака ва тажриба ошириш жараёнидан сўнг ишга қабул қилиниши белгиланди.

Шунингдек, сайёр қабулда бир гуруҳ ёшларга турли иш ўринлари таклиф қилинди.

– Жорий йилда Бухоро давлат техника университетининг иқтисод факультетини тамомладим, – дейди Фаррухжон Мирзаев. – Бугунги учрашувда ишлаш ниятим борлигини билдиргандим. Менга туман ҳокимлигидаги бўш иш ўрни таклиф этилди. Албатта, мен 4 йил давомида олган билимим билан бу иш ўрнига лойиқлигимни исботлайман ва менга билдирилган ишончни оқлайман.  

Сайёр қабулда қатнашган барча битирувчи ёшларнинг мурожаатлари асосан ижобий ҳал этилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг муаммоларига ечим изланди