Андижонда “Яшил келажак сари” шиори остида Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Андижон давлат чет тиллари институти ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, хусусан, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган форумда институт талабалари, Экологик партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Форум доирасида қатор маърифий ва амалий тадбирлар ўтказилди, ёшлар табиатни асраш ва соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш жараёнларига жалб қилинди. Тадбирлар “Бирга эккан кўчатимиз – келажак наслимиз” акцияси доирасида институт ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экиш билан бошланди.

– Ёшларни табиатга ҳурмат вамасъулият руҳида тарбиялаш жамиятимиз учун жуда муҳим масала, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти кенгаши раиси Хуршидбек Юсупов. – Бундай форум ва бошқа тадбирлар уларнинг ана шу йўналишдаги билим ҳамда тушунчаларини бойитади, эгологияга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Шундан сўнг “Экозаковат – яшил келажак сари” шиори остида интеллектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 8 та олий ўқув юрти талабаларидан тузилган 16 та жамоа иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказди. Яъни талаба ёшлар экологияни асраб-авайлаш, табиатни муҳофаза қилиш, яшил энергия тизимини шакллантириш, чиқиндиларни қайта ишлашни ташкил этиш борасидаги билим вақарашларини намойиш этди. 

Беллашувнинг якуний натижаларига кўра, Андижон давлат тиббиёт институти “Тиббиётчи экологлар” жамоаси ғолиб деб топилди.

– “Экозаковат” беллашуви жамоамиз аъзоларининг экологик билимларини яна бир бор синовдан ўтказишга имкон берди, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Абдуллоҳ Парпибоев. – Ушбу муваффақият бизни руҳлантириш билан бирга, экологик тарғибот ишларида янада фаол бўлишга ундайди. 

Беллашувда иккинчи ўрин Андижон давлат чет тиллари институти, учинчи ўрин Андижон давлат техника институти жамоаларига насиб этди. 

“Соғлом ҳаёт учун” шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида эса талабалар 100  метрга югуриш бўйича беллашди.  Мусобақа ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойилларига рағбатлантиришга қаратилди.

Шунингдек, форум доирасида “Экологик тоза салатлар тайёрлаш”, “Кўнгил экологияси” номли  расмлар танлови ташкил этилди. Унда Андижон давлат чет тиллар ҳамда Андижон давлат педагогика институтининг иқтидорли талабалари ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашди. Якунда танловлар ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.

[gallery-26177]

Форум якунида иштирокчилар Хўжаобод туманида гулчилик йўналишида фаолият юритувчи “GREEN WORLD LANDSHAFT” масъулияти чекланган жамияти гулчилик далаларига саёҳат ташкил этилди. У ерда ёшлар корхона фаолияти,  гулчилик соҳасида амалга оширилаётган инновацион ишлар ва  экологик тадбиркорлик тажрибалари билан яқиндан танишди.

Форум ёшларнинг экологик билим ва тафаккурини юксалтириш, уларни табиатни севиш, асраш ва авайлаш руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг экологик билимлари бойиди