Ҳар бир ташаббус, ҳар бир лойиҳа замирида ёшлар келажаги ётади. Боиси уларнинг шахсий ривожланиши жамият ривожи учун ҳам хизмат қилади.

Пойтахтимиз ёшлари учун яқинда ташкил қилинган “Тошкент ёшларни севади” ойлигидан кўзланган мақсадлар хусусида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бобур МИРЗАЕВнинг фикрларига қизиқдик.

– Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган “Тошкент ёшларни севади” ойлигида 57 та йирик танлов, учрашувлар, ўқувлар, меҳнат ярмаркалари ва бошқа лойиҳалар ташкил этилиб, 250 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди, – дейди Бобур Мирзаев. – Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган замонавий касблардан бири – СММ мутахассислигидир. Унинг сирларини ўрганиш орқали интернет ва ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиб, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўяётганлар кўп. Дастлаб ойлик “Пойтахтнинг СММчи қизлари” мавзусида маҳорат дарси билан старт олди. Қисқа вақт ичида кам таъминланган ва ишсиз қизларни касбга ўргатиш мақсадида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган 500 нафар хотин-қиз икки ойлик СММ мутахассислигига бепул ўқитилди. Ойлик якунида бепул СММ курси битирувчилари учун мобилография йўналишида “Энг яхши ижодий иш” кўрик-танлови ўтказилиб, 10 та энг сара видео муаллифлари ғолиб деб топилди ва рағбатлантирилди.

Бугун барчамиз учун она табиатни асраш, унга ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик ҳиссини ошириш муҳим вазифалардан бўлмоқда. Ўқувчи ва талабаларнинг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида “Янги Ўзбекистон” боғида “Яшил шаҳар” экологик акцияси ўтказилди. Акция давомида боғ ҳудудида таниқли шахслар ва волонтёрлар иштирокида 300 туп чинор кўчати экилди. Шунингдек,  мактаб ўқувчилари ўртасида “Табиат учун ғамхўрмиз” шиори остида расмлар танлови ташкил этилди.

Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол, енгил атлетика, шашка ва стол тенниси, стритболл, мини-футбол каби турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Маълумки, ёшлар орасида лидерликка қизиққан қобилиятли ўғил-қизлар ҳар соҳада илғорликка интилади. Таълим муассасаларида лидерлик қобилиятига эга ўқувчи-ёшларни саралаш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш энг устувор вазифа эканлиги бўйича  таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Бир гуруҳ талаба-ёшларнинг таклифлари инобатга олган ҳолда Тошкент талабалар ассоциациясининг биринчи таъсис йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда келгуси иш режалар ҳамда Талабалар кенгашига раис очиқ овоз бериш орқали сайланди.  

Юртимизда волонтёрлар фаолияти ва волонтёрлик гуруҳларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, волонтёр бўлиш истагидаги ёшларга қонунчиликда белгиланган тартибда билим ва кўникмалар берилди. Пойтахтимизда волонтёрлик гуруҳи раҳбарлари, ёшлар етакчилари, фаол волонтёр иштирокида Волонтёрлар форуми ўтказилди.

Жорий йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат байроғининг қабул қилинганига 33 йил тўлиши муносабати билан “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маданий тадбирлар, парадлар, жанговар кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ойлик доирасида 325 та умумтаълим мактабида ва барча туманларида “Болалар ҳаракати” сардорлар сайлови ўтказилди. 30 ноябрь куни Ёшлар марказида “Юксак мақсадлар сари бирлашайлик!” шиори остида Тошкент шаҳар сардорларининг I форуми бўлиб ўтди.  

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларга имконият яратиш, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш мақсадида илк маротаба “Орзу” болалар ижодиёти фестивали ташкил этилди. Унда 2153 нафар бола телеграмдаги @orzu_fest_bot орқали рўйхатдан ўтказилди. “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида декабрда пойтахтимизда жойлашган умумтаълим мактабларининг 36 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул концерт-шоулар ташкил этилди.

“Алпомиш” муз саройида олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун “Kelajak Expo” ҳамда мутахассислик талаб этилмайдиган касблар бўйича “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркалари, “ТОП 100 та олий ўқув юрти” – Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг тарғибот кўргазмалари, ота-оналар ва ўқувчилар учун ўқув-марказлари форуми ўтказилди. Мазкур меҳнат ярмаркаларини ўтказишдан мақсад пойтахтдаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича иш топишлари ҳамда мутахассисликка эга бўлмаган ишсиз ёшларни иш билан таъминлашда кўмаклашишдир. Бир сўз билан айтганда, “Тошкент ёшларни севади” ойлиги минглаб ёшларни чин маънода бир мақсад остида бирлаштира олди. Бу каби мақсадли лойиҳалар келгусида ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

ЎзА мухбири Абдулазиз РУСТАМОВ ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил қилинган йирик лойиҳаларга бир назар