Маълумки, Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимларидан иборат делегация аъзолари Германияда бўлиб, Ўзбекистонда касбий таълимни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган муҳим учрашувлар ўтказмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова сафар хусусида қуйидагиларни маълум қилди.

–Германияга хизмат сафаримиздан иккита асосий мақсад кўзланган эди, – деди Дилноза Каттахонова. – Биринчиси, волонтёрликни ривожлантириш. Хусусан, биз бош қароргоҳи Германиянинг Бонн шаҳрида жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Волонтёрлар тузилмаси раҳбари ўринбосари Андрей Погребняк ва жамоаси билан учрашдик.

Ўзбекистон ёшлари энди UN Volunteers (UNV) дастури орқали давлат томонидан тўлиқ молиялаштириладиган халқаро миссияларда иштирок этиш имкониятига эга.

–Бу Ўзбекистон учун қай даражада муҳим?

– Кўнгиллилик нафақат ижтимоий фаолият, балки ёшлар учун касбий салоҳият, раҳбарлик ва давлат хизмати кўникмаларини ривожлантириш механизми. Тадқиқотларга кўра, кўнгиллилик 92 фоиз волонтёрларнинг шахсий ривожланишига хизмат қилган. Энг муҳими, Кўнгиллилик дастури қатнашчиларининг 85 фоизи БМТ тизимида фаолиятини давом эттиради, 53 фоизи эса ишга қабул қилинади, яъни дастур муҳим трамплин вазифасини ҳам ўтайди.  

UN Volunteers (UNV) глобал кадрлар захирасини шакллантириб, "Full funding" дастури доирасида иштирокчи давлатлар фуқароларини тўловли халқаро миссияларга йўналтиради.

Маълумотларга кўра, UNV  "Full funding" дастури 2024 йилда 14 минг 631 нафар волонтёрларни БМТ тизимига жалб қилган.  

Дастурни 2024 йилда молиялаштирган мамлакатлар бу - Австралия, Хитой, Финляндия, Швеция, Швейцария, Франция, Испания, Люксембург, Норвегия, Чехия, Исландия, Ирландия, Қозоғистон, Япония, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Нигерия давлатлари.

Ўзбекистоннинг БМТ махсус кўнгиллилик фондида иштироки ёшларга халқаро майдонда тизимли тайёргарлик ва иш тажрибасини олиш имконини беради.

Ўзбекистонда волонтёрликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш миллий дастурини шакллантириш, ёш мутахассисларни UNV миссияларига юбориш, UNV  тажрибаси асосида миллий амалиёт ва кўнгиллилик (волонтёрлик) моделини давлат хизмати тизимига киритиш ва бунинг учун UNV экспертларини жалб этиш, шунингдек, мамлакатимизнинг Global Index of Volunteer Engagement (GIVE)да иштирокини таъминлаш юртимизни етакчи позицияга олиб чиқиши мумкин.

Мақсадимиз Ўзбекистон ёшлари халқаро ташкилотларда муносиб позицияларни эгаллашлари, замонавий билим ва тажриба олишлари ва қайтиб келиб мамлакатимизда янги билимларни татбиқ этишлари учун шароит яратиш.

Кўнгиллилик нафақат жамиятга ёрдам, бу инсон капитали, дипломатик салоҳият ва мамлакат келажагига сармоя.

Сафаримизнинг иккинчи муҳим йўналишида биз Германиянинг етакчи давлат ва таълим муассасалари, иш берувчилар ташкилотлари, касб-ҳунар ва савдо палаталари, ўқув марказлари вакиллари билан учрашдик. Немис тилидан B1 сертификатини қўлга киритиб, тиббиёт, гастрономия, меҳмонхона хўжалиги каби соҳаларда касбий таълимга жорий йилда жалб этилган бир гуруҳ ёшлар билан мулоқот қилдик.

Бундан мақсад ёшларимизни замонавий касб кўникмалари билан таъминлаш, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлашдан иборат.

Германия тажрибасининг устунликлари шундаки, талаба бир вақтнинг ўзида ўқийди ва ишлайди. Иш берувчилар таълим жараёнига бевосита жалб этилган. Битирувчиларнинг бандлик даражаси жуда юқори. Бу модел Германияни дунёда энг кучли касбий таълим тизимига эга давлатлардан бирига айлантирган.

Келишувлар ва режалаштирилган қадамлар Германия тажрибаси асосида касбий таълим моделини кенгайтириш, иш берувчилар билан амалий дастурларни жорий этиш, Ўзбекистон ёшлари учун стажировкалар ва малака ошириш дастурларини очишдан иборат бўлди.

Шунингдек, Германиянинг нуфузли ҳамкорлари билан қўшма лойиҳалар тузилди. Мақсад ёшларга ўқув жараёнидаёқ

иш тажрибаси, замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмалари ва рақобатбардош билим бериш.

Ўзбекистон ёшларига ўқиб, ишлаб, ўсиш ва дунё тажрибасини ўзлаштириш имкониятлари янада кенгаяди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга замонавий билим беришда Германия тажрибаси ўрганилди