Сирдарё вилоятида 2025 йилнинг биринчи ярмида 1,5 минг нафарга яқин ёш доимий иш ўрни билан таъминланди. Улар асосан саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида меҳнат фаолиятини бошлади. Бу натижалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари ва давлат дастурлари доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда уларнинг иқтисодий мустақиллигини оширишга қаратилган ишлар самарасидир.

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ёшларнинг касбий малакасини ошириш, тадбиркорликка жалб этиш ва янги иш ўринлари яратиш йўналишида қатор лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, Боёвут тумани “Зиёкор” маҳалласидан 23 нафар ёшнинг етти нафари турли корхоналар ва фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилди, қолганлари эса деҳқончилик, тикувчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларида фаолият бошлади. Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, зарур шароитлар яратилди.

Масалан, Лазизбек Мамароззоқов пайвандчилик соҳасида ўз келажагини кўрди. Масъуллар уни зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлади. Лазизбекнинг сўзларига кўра, берилган маслаҳат ва кўрсатмалар келажак режаларини белгилашда муҳим аҳамият касб этган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ходими Бекзод Мавлонов таъкидлашича, Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу эса ёшлар орасида ижтимоий муаммоларни камайтиришга хизмат қилмоқда.

Давлат томонидан тасдиқланган “Ёшлар дафтари” лойиҳаси ва “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури каби ижтимоий ташаббуслар ёшларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Бу лойиҳа ва дастурлар ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаб, уларнинг жамиятда фаол иштирокини рағбатлантирмоқда. Шу билан бирга, оилавий ва ижтимоий масъулиятни ошириш, камбағалликни қисқартиришга ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга янги имкониятлар эшиги очилмоқда