12 август – Халқаро ёшлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Ушбу муҳим сана 1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган. Бу кун бутун дунё ёшларининг жамият ривожига қўшган ҳиссаси ва келажак қуришда тутган ўрнини яна бир бор таъкидлайдиган муҳим санадир.

Статистик маълумотга кўра, дунёда ёшлар (15-24 ёш) сони тахминан 1,2 миллиардни ташкил этади, бу глобал аҳоли сонининг қарийб 16 фоизига тўғри келади. Ёшлар нафақат жамиятнинг муҳим қисми, балки инновация, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ўзгаришларни амалга оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Шу боис, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳар йили ушбу санани фаол нишонлаб, ёшларни барқарор озиқ-овқат тизимлари, илғор инновациялар ва замонавий рақамли технологияларга кенг жалб этади.

Жумладан, ушбу сана муносабати билан ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Ёшлар ва Ўзбекистоннинг барқарор қишлоқ хўжалиги келажаги” мавзусида мулоқот ташкил этилди.

Тадбир Жаҳон озиқ-овқат форуми доирасидаги глобал ёшлар ташаббусининг стратегик компоненти сифатида Миллий ёшлар бўлими тақдимотига бағишланди. Ушбу муҳим ташаббус мамлакатимизда барқарор агроозиқ-овқат тизимларини ривожлантиришда ёшлар иштирокини сезиларли даражада кучайтиришга қаратилган.

Анжуманда асосий эътибор ёшлар салоҳиятини ривожлантириш, экологик ташаббусларда уларнинг фаоллигини ошириш ҳамда профессионал ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Таъкидлаш керак, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда БМТ Бош котибининг 2018 йил сентябрда эълон қилган “Ёшлар – 2030” стратегик дастурида ўз ифодасини топган.

Ушбу мулоқот қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари ва қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантиришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳамда келажак пойдевори сифатида Ўзбекистоннинг қатъий интилишини яққол намоён этади ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги миллий саъй-ҳаракатларни янада мустаҳкамлайди.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ва Ўзбекистоннинг барқарор қишлоқ хўжалиги келажаги