Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилувчи янги, самарали қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Хусусан, "Ёшларни эшитамиз" лойиҳаси доирасида ёшлар бизнеси учун кенг имкониятлар очилмоқда.
Шунга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тузилган Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича Республикаси комиссияси аъзолари томонидан ҳудудларда уюшмаган ёшлар ва ёш тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Учрашувларда ёшлар билан бевосита суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг бизнес ғояларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди. Жумладан, Алоқабанк, “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси”, “Yoshlar Ventures” жамғармаси ва бошқа банклар орқали лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида ташкил этилган ана шундай тадбирларда кўплаб муаммолар қаторида ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Масъулларнинг қайд этишича, мазкур учрашувлар белгиланган режа-график асосида барча вилоятларда босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА