Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар сайловда” номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ёшлар ташкилоти масъуллари иштирокида мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнларда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ишлар муҳокама қилинди.


Хусусан, ёшларни сайлов жараёнига фаол жалб этиш йўллари, улар учун яратилган дастур ва ташаббуслар, қонунчилик жараёнларида ёшлар фикрининг инобатга олиниши ҳамда уларга тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида сайлов маданиятини шакллантириш ва уни янада ривожлантириш учун мавжуд ресурслар ва материаллардан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Тадбир давомида ёшларнинг ижтимоий тармоқларда сайлов мавзусида фаоллиги ва бу фаолиятнинг кутилаётган натижалари ҳақида ҳам сўз юритилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА