Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг сайловга оид билим ва тушунчаларини ошириш мақсадида “Сайлов ва ёшлар” тарғибот лойиҳаси амалга оширилди.

Таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ёшлар сайли тарзида ташкил этилган лойиҳа доирасида учрашувлар, интелектуал ўйин ва викториналар, спорт мусобақалари ўтказилди.

Жумладан, Самарқанд автомобиль заводидаги “Ёш сайловчининг ҳуқуқлари” мавзусидаги учрашувда ҳуқуқшунослар ёш ходимларга уларнинг сайлаш ва сайланишга доир ҳуқуқлари, бу йилги сайловнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди. 

Қуролли Кучлар кичик мутахассислар тайёрлаш марказида ҳам “Ёшлар ва сайлов” мавзусидаги тарғибот тадбирида ҳарбий хизматчилар 27 октябрь куни бўладиган сайловда фаол иштирок этишга чақирилди.

“Ёш сайловчи” викторинаси, “Биласизми?” телеўйини, “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳам олий ўқув юртлари талабалари, маҳаллалар ёшлари қамраб олиниб, уларнинг сайловга оид билимлари мустаҳкамланди. 

Вилоят ахборот-кутубхона марказида “Биз Самарқанд ёшлари сайловга тайёрмиз!” шиори остида ўтказилган навбатдаги тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси вакиллари ҳамда фаол китобхон ёшлар иштирок этди. 

– Самарқанд давлат чет тиллар институти биринчи босқич талабасиман, – дейди Мадина Митанова. – Бу йил илк бор сайловда иштирок этаман. Тан олиб айтишим керак, сайлов ҳақида билсамда, чуқур маълумотга эга эмасдим. “Сайлов ва ёшлар” сайлида қатнашиб, кўп нарсаларни ўргандим. Сайловда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамиятга эга эканлигини англадим.

Ёшлар сайли тадбирлари якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар сайловдан қанчалик хабардор?