Балиқчи тумани Оққўрғон маҳалласи ҳудудида ташкил этилган Ёшлар саноат зонасида 38 та лойиҳа доирасида ишлар олиб борилмоқда.

Кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқариши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилган Ёшлар саноат зоналарида юзлаб ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширмоқда. Натижада янги-янги корхоналар ишга туширилмоқда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда экспорти ҳажми ортмоқда, кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда.    

– Умумий майдони 4,1 гектар бўлган мазкур Ёшлар саноат зонасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 71 та лойиҳа жойлаштирилиши кўзда тутилган, – дейди Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдураимов. – Айни кунга қадар саноат зонасида 38 та лойиҳа ишга туширилиб, 210 янги иш ўрни яратилди.    

Саноат зонасида ёш тадбиркорларнинг самарали иш олиб бориши учун зарур барча шароит яратилган. Хусусан, ҳудуд электр энергияси, ичимлик суви билан таъминланган, йўллар чиқарилиб, зарур инфратузилма барпо этилган.      

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари мазкур ҳудудда фаолият олиб бораётган ёш тадбиркорлар билан тез-тез учрашиб, уларнинг фаолияти билан боғлиқ юзага келаётган турли муаммоларни бартараф этиш, янги-янги таклифларини қўллаб-қувватлаш юзасидан доимий мулоқотлар ўтказиб келмоқда.    

Ёш тадбиркорлар яратиб берилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган эътибордан руҳланиб, самарали фаолият олиб бормоқда.    

– Мазкур саноат зонасида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича иш олиб борамиз, – дейди ёш тадбиркор, “Бек-мебель-сервиз - 777” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Исломжон Ҳожиматов. – Цехимизда йилига 500 минг дона турли мебель маҳсулотлари тайёрланади, 50 нафар киши, асосан, ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлган.  

Айни кунда мазкур саноат ҳудудига жойлаштириш учун ёш тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Ушбу ҳудудда янги лойиҳаларни жойлаштириш ва ишга тушириш орқали яна юзлаб иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар саноат зонасида 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди