Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида мамлакатимиз ёшларини бирлаштирган муҳим тадбир – республика ёшлар форумининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли форум Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали томонидан юқори савияда ташкил этилди ва юртимизнинг иқтидорли ёшларини бир саҳнада жамлади.

Тантанали тақдирлаш маросимида филиал директори А.Есимбетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Акбаров сўзга чиқиб, ушбу форумнинг ёшлар учун қандай катта аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди. Улар ёшларга таълим ва инновациялар соҳасида яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, иштирокчиларнинг илмий, ижодий ва спорт ютуқлари юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси жуда катта эканини қайд этди.

Шундан сўнг, форумнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларидан бири – Республика фан олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди. Бу йилги олимпиадада 33 нафар иқтидорли ёш иштирок этиб, ўз билимларини намойиш этди. Олимпиада натижаларига кўра биринчи ўринни эгаллаган ғолибларга олтин медал ва қимматбаҳо совғалар, иккинчи ўрин соҳибларига кумуш медал ва эсдалик совғалари, учинчи ўрин эгаларига эса бронза медал ҳамда рағбатлантирувчи совғалар топширилди.

[gallery-22641]

Форум доирасида ёшлар ўртасида бир қатор қизиқарли танлов ва мусобақалар ҳам ўтказилди. Уларда иштирок этган талабалар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этиш имконига эга бўлдилар. Жумладан, “Мунозара – дебат”, “Юртим жамоли”, “Энг яхши плакат”, “Талабалар театр студияси”, “Китобхон талаба”, Стартап – “Истиқболли лойиҳалар ёшлар нигоҳида” танловлари, “Заковат” интеллектуал ўйини, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси кубоги, Ректор кубоги ва Директор кубоги спорт мусобақалари шулар жумласидан.

Ҳар бир йўналишда ўзининг ақл-заковати, ижодий ёндашуви ва фидойилиги билан ажралиб турган иштирокчилар ғолиб деб топилиб, уларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Ушбу ғалабалар ёшларни янада илҳомлантириб, келгусида янада юксак марраларни забт этишга ундаши шубҳасиз.

Тақдирлаш маросимидан сўнг форум иштирокчиларига унутилмас таассурот қолдирган байрам дастури бўлиб ўтди. Эстрадамизнинг таниқли хонандалари ўзларининг энг сара қўшиқлари билан барчага қувонч улашди. 

Республика ёшлар форуми нафақат илм-фан, санъат ва спорт соҳасида ўз истеъдодини намоён қилиш истагида бўлган ёшларни бирлаштирди, балки уларга ўз билим ва қобилиятларини кенг намойиш этиш имкониятини ҳам яратди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар рағбатлантирилди