Женевада Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли тадбир доирасида Ўзбекитон Сенати Раиси Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди.

Парламентлараро иттифоқ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг  бугунги ҳолати ва истиқболлари, келгусидаги режалар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.  

Тошкент декларациясининг ижроси, унинг доирасида белгиланган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида  2026 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференциясини ўтказиш тўғрисидаги намунавий битим имзоланди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бўлиб, у ёш парламентарийлар ўртасида глобал мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Мартин Чунгонг мазкур келишувни Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ишончли ва самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида эътироф этди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламентларининг 12-глобал конференциясини Самарқандда ўтказишга оид битим имзоланди