Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари томонидан жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар, учрашувлар ва сўровномалар ўтказилиб, уларнинг долзарб муаммолари ўрганилмоқда.

2025 йил 31 июль куни қатор ҳудудларда учрашувлар ташкил этилди. Жумладан:

▪️ «Мискин» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалланинг «еттилиги» билан учрашув

▪️ Тери касалликлари диспансерида тиббиёт соҳасидаги ёшлар билан суҳбат

▪️ «НЪМедов» холдинг компаниясида ишчи ёшлар билан мулоқот

▪️ Мато ишлаб чиқариш корхонасида бандлик ва шароитлар ўрганилди

Учрашувлар давомида ёшларнинг қатор масалалардаги муаммолари аниқланди:

– мутахассислик бўйича ишга жойлаша олмаслик

– тадбиркорликка киришишда молиявий тўсиқлар

– бўш вақтни мазмунли ўтказиш имкониятларининг етишмаслиги

– спорт ва маданият соҳаларидаги шароитлар

Шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган таклифлар – маҳаллада ёшлар марказлари ташкил этиш, китобхонликни рағбатлантириш, онлайн таълим платформаларини кенгайтириш бўйича таклифлар ҳам алоҳида қайд этилди.

Ёшлар парламенти аъзолари ушбу муаммо ва таклифларни умумлаштириб, тегишли давлат идораларига етказиш ва амалдаги дастурлар орқали ечим топишни режалаштирмоқда.

Бу ташаббуслар орқали ёшларнинг овози эшитилиши, муаммолари ҳал қилиниши ва давлат сиёсатини шакллантиришда уларнинг иштирокини таъминлаш кўзда тутилган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/yKI1a3TGU8U?si=wzo1NS3HVUqBpU2-" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Аброр СОДИҚОВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламенти аъзолари ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганмоқда