Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилоят кенгаши ташаббуси ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ёш ходимлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.

Дастлаб сўзга чиққанлар бу каби тадбирлар ёшлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш ва спорт орқали саломатликни тиклашда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Якуний натижаларга кўра, аёллар ўртасида 1-ўринни Спорт мактаби психологи Севара Ражабова, эркаклар ўртасида эса Навоий вилояти СЭО ва ЖСБ бўлими бошлиғи Достон Сайфуллаев қўлга киритди. 

Барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўзаро беллашдилар