Навоий вилоят “Интилиш ва тараққиёт” маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқароликжамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Навоий вилояти бўлинмаси молиялаштируви асосида “Коррупцияга қарши иммунитет – ёшлар онгида ҳалоллик тамойилларини шакллантириш” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Лойиҳа доирасида Навоий шаҳридаги олий таълим муассасалари ва маҳаллаларда семинар ҳамда ўқув машғулотлари, умумтаълим мактабларида эса иншо ёзиш, ижодий чиқиш ва видео роликлар танлови ўтказилди. Шунингдек, 23 та умумтаълим мактабида “Ҳалоллик дарслари” ўтказилиб, тарғибот материаллари тайёрланди ва тарқатилди. 

– Ёш авлод жамиятнинг келажаги бўлиб, улар ҳалоллик, адолат, масъулият каби тамойилларни ўзлаштирган тақдирда мамлакат тараққиётига самарали хизмат қилиши мумкин, – дейди марказ директори Зуҳра Каримова. – Шунинг учун ҳам коррупцияга қарши иммунитетни ёшлар онгида шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Коррупция жамиятда салбий таъсир кўрсатадиган иллатлардан бири бўлиб, унинг олдини олиш учун энг самарали йўл бу ёшларни ҳалоллик тамойиллари асосида тарбиялашдир. 

Ҳалоллик тамойилларини шакллантириш учун таълим муассасалари, оилалар ва жамият биргаликда ишлаши лозим. Мактабларда, олийгоҳларда ёшлар билан очиқ ва самарали суҳбатлар, семинарлар, тренинглар ўтказиш орқали уларга ҳалолликнинг аҳамиятини англатиш мумкин. Шунинг учун ёшларни ахлоқий тарбия билан бирга, қонунларни ҳурмат қилишга, жамиятдаги ҳуқуқий маданиятни оширишга ўргатиш муҳимдир. 

“Коррупцияга қарши иммунитет – ёшлар онгида ҳалоллик тамойилларини шакллантириш” лойиҳаси ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, жамиятда ҳалоллик ва адолат принципларини мустаҳкамлашда муҳим қадамлардан бири эканлиги билан аҳамиятлидир. 

А.Бўриев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар онгида ҳалоллик тамойилларини шакллантириш – муҳим вазифа