ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Наманган вилояти Давлатобод туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида туман ва вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Вилоят Маданият марказида ўтказилган тадбирда тумандаги 320 дан зиёд ишсиз ёш иштирок этди.  

[gallery-22921]

Мулоқот давомида ёшларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди. Ўғил-қизларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш борасидаги мурожаатлари шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим муаммолар, жумладан, ҳужжатлаштириш ёки махсус ваколатли ташкилотларнинг иштирокини талаб қилувчи масалалар эса тегишли тартибда назоратга олиниб, уларнинг ҳал этилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбир доирасида шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар муаммолари ўрганилди