Янги фармон

Дунё тажрибасида касбий таълимни ривожлантириш камбағалликни қисқартириш ва ёшларнинг муносиб квалификацияларга эга бўлишида муҳим тизим ҳисобланади. 

Айни мақсадларни инобатга олган ҳолда жорий йил 16 октябрда “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди. Мазкур фармоннинг моҳияти ва мақсадлари хусусида олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой ШАРИПОВнинг фикрларига қизиқдик.

– Глобал таълим муҳитини шакллантиришда унинг узлуксизлиги ва узвийлиги, сифатини таъминлаш, ижодий ривожланишга йўналтириш алоҳида аҳамият касб этади, дея фикрини бошлади вазир. – Профессионал таълим муассасалари – касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлардан иборат бўлиб, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражалари бўйича кадрлар тайёрланади. БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг 4-, 8-, 1-, 5- ва бошқа бандларини рўёбга чиқаришда касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлашнинг аҳамияти юқори. Шу мақсадда тизимда амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилди, халқаро экспертларнинг фикрлари олиниб, соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича Президентимиз белгилаб берган йўналишлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Натижада касбий таълимда институционал яхлитликни таъминлаш ва бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош ўрта бўғин кадрларини тайёрлашга киришилди. Бу борада “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ 600 та техникум ташкил қилиниб, таълим дастурлари узвийлиги таъминланган ҳолда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрланади. Яъни техникумлар меҳнат бозори учун турли ёшдаги кадрлар тайёрлашга ихтисослашиб, универсаллашади. Бу биринчи навбатда, ёшларимизга мактабнинг 11- ёки 9-синфини тамомлагач, ўзига яқин техникумда қизиққан соҳаси бўйича ўқиш имкониятини тақдим этади, узоқ масофага бориб ўқишдан кўра, вақтини тежаб, касб-ҳунар ўрганишига имконият яратади.

Техникумларда маҳаллий ҳокимликлар, ташқи ва ички меҳнат бозори талаблари асосида 340 дан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича ўрта ва ўрта махсус касбий таълим даражалари бўйича кадрлар тайёрланади. Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш учун, энг аввало, халқаро илғор тажрибаларни ўрганиб, дастурларни жорий этиш натижага эришишнинг энг самарали ечимларидан биридир.

Айни мақсадда эса дунёнинг ривожланган давлатларида тан олинган халқаро дастурлар ўрганилди ва уларни Ўзбекистон касбий таълим тизимида босқичма-босқич жорий этиш учун давлатимиз раҳбари томонидан фармон орқали барча имкониятлар яратиб берилди.

Техникумларда халқаро таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан Буюк Британиянинг халқаро таълим хизматларини амалга оширувчи "Pearson" компанияси вице-президенти Жейн Бейкер билан учрашув ўтказган эдик.

Бунда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 14 та техникумда Бизнес ва технология таълими кенгаши (BTEC) стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш борасида касб (квалификация)лар белгилаб олинди. Бу бўйича касб (квалификация)лар дастури ва ўқув адабиётлари тўлиқ сотиб олинади ҳамда ўқувчи-ёшлар мазкур дастур асосида касб сирларини ўрганади.

– Техникумларда кадрлар тайёрлаш учун қандай даражадаги мутахассислар танлаб олинади?

– "Pearson" компанияси томонидан техникумларнинг раҳбар ва педагог кадрлари малакаси қисқа курслар орқали оширилади ҳамда сертификат берилади. Техникумларда ўқув жараёни BTEC сертификатга эга педагог кадрлар томонидан олиб борилади. Лаборатория ва устахоналар энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Натижада халқаро тан олинган таълим дастурлари жорий қилиниб, битирувчиларнинг малакаси хорижий давлатларда тан олинади.

Барча соҳалар каби таълим жараёнлари, жумладан, техникумлар ҳам босқичма-босқич рақамлаштирилади, замонавий ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар, рақамли контентлар, лаборатория ва устахоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланади. Таълим жараёнининг рақамлаштирилиши, педагог кадрлар томонидан таълим контентлари платформага жойлаштирилиши ўқувчиларнинг таълим олиш имкониятларини оширади.

Ўзбекистонда касбий таълим бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда халқаро ташкилотлар ҳам муносиб ҳисса қўшиш истагини билдириб, устувор йўналишларда тизимни қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, бу борада Европа Иттифоқи Комиссияси, ЮНЕСКО, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, "Helvetas Uzbekistan", Германия тараққиёт банки (KfW), Корея Эксимбанки, "German Sparkassenstiftung for International Cooperation" каби халқаро ташкилотлар таълим сифатини таъминлаш, педагогларни ўқитиш каби муҳим йўналишларда лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларидаги технологик янгиланишлар ва яратилаётган иш ўринларига мос равишда катта ёшдаги фуқароларни, айниқса, ишсизларни касбга ўқитиш ва мавжуд иш жойларига тайёрлаш учун қисқа муддатли курсларни ташкил этиш имкони кенгайтирилмоқда. Хусусан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан турли ёшдаги ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиш белгиланди.

Бундан ташқари, техникумларда дуал таълим шаклида ўқувчиларни қабул қилиш иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида тўғридан-тўғри амалга оширилади. Айнан дуал таълим шаклида ўқитиш иш берувчилар учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам ўзининг ижобий томонларини намоён этмоқда. Хусусан, ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ўқиш билан бирга, ишлаши, шунга яраша ойлик олиши ҳамда танлаган касбини пухта ўзлаштиришига имконият яратиб берилмоқда. Иш берувчилар эса ўзлари истаган кадрларни тайёрлаш жараёнида бевосита иштирокчи бўлиб, келажакда кадрларни қайта тайёрлаш каби ортиқча харажатлар ёки вақт сарфлашдан озод қилинмоқда. Иш берувчиларда дуал таълим битирувчиларини саралаб ишга олиш ва кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш имконияти бўлади.

Яна бир ҳолатни қайд этиш мумкинки, илк маротаба мазкур фармон билан Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Натижада касбий таълим ташкилотларининг услубий таъминотини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, ўқув жараёнини рақамлаштириш, ўқувчилар ўртасида танловлар ўтказиш ҳамда малакали маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг молиявий таъминоти ҳал этилди.

Ўқувчилар салоҳиятини ошириш, уларнинг қизиқишларини орттириш юзасидан касблар ўртасида танловлар ташкил этиб борилади. Жумладан, касблар бўйича “WorldSkills” жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда хорижий давлатларнинг касблар бўйича энг сара ўқувчилари иштирок этмоқда. Тажрибалардан кўришимиз мумкинки, айрим ривожланган давлатларда касблар бўйича жаҳонда ғолиб бўлган ўқувчилар ўз мамлакатида “касб элчиси” сифатида умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш ишларида фаол иштирок этади. Бу ҳолат ёшларимизнинг касбларга бўлган қизиқишини орттиради, уларга мотивация беради.

Энди касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида танловлар ташкил қилиб, энг яхши ўринларни олганларнинг “WorldSkills” жаҳон чемпионатида иштирокини таъминлаймиз. Яна бир жиҳат – 2024 йил 30 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.

Қарорда миллий малака тизимини ривожлантириш, меҳнат бозори ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, малакага талабларини ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан тартибга солиш белгилаб берилди.  Шу билан бирга, барча учун ҳаёти давомида таълим олиш ва меҳнат фаолиятини изчил давом эттиришни таъминлаш мақсадида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идоралар белгиланди.

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари томонидан ҳар бир касб ва лавозимлар бўйича касбий стандартлар ишлаб чиқилади. Бунда иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган аниқ талаби акс эттирилади. Касбий стандартлар асосида касб ва мутахассисликлар таълим дастурлари тубдан янгиланади. Дастурларни ишлаб чиқишда иш берувчилар бевосита иштирок этади. Шунингдек, ўқувчиларга касб билан бирга, хорижий тилларни ўрганиш имконияти ҳам яратилган.

Ҳудудларнинг табиий, географик ва иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар бир иш берувчи бевосита техникумлар билан келишган ҳолда 30 фоизгача ўқитиладиган фанларга ўзгартиришлар киритиши мумкин. Бу эса ҳар бир иш берувчига ўз талабига мос кадрлар тайёрлаб олиш имкониятини беради. Касбий таълим ташкилотларида ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодиёт ҳолатидан келиб чиқиб, ўрта бўғин кадрларини тайёрлашда вазирлик ва идоралар иштирок этади. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумлар ривожи учун зарур молиявий ресурсларни йўналтириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш, ўқувчилар учун амалиёт базаларини ташкил қилиш, дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш, раҳбар ва педагог кадрларни моддий рағбатлантириб, уларнинг стажировкасини ташкил этиш имконига эга.

– Иш берувчилар талабига мос кадрларни тайёрловчи педагогларни рағбатлантириш масаласи қандай йўлга қўйилади?

– Иш берувчилар талабига мос кадрлар тайёрлаш учун, албатта, маҳоратли педагоглар зарур. Уларни доимий рағбатлантириб бориш механизмини жорий этиш лозим. Бу борада юқорида қайд этилган фармонга мувофиқ техникумларга педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари учун таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизгача миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш ва тўлашга рухсат берилди.

Техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашда ўқувчиларни кўпроқ амалиётга йўналтириш ва ўқиш давридан бошлаб хизмат кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишини таъминлаш ҳам фармонда кўзда тутилмоқда. Яъни техникумларда ўқувчиларни жалб қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. Бунда ўқувчилар амалиёт жараёнида ва дарсдан бўш пайтида ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни (товар, иш ва хизматларни) ишлаб чиқаришда савдо шохобчаларини ташкил қилган ҳолда намойиш этиш, сотишда иштирок этишлари мумкин. Ўқувчиларни иштирокига қараб олинган даромадлари билан моддий рағбатлантириб бориш мумкин бўлади.

Техникумларда тайёрланадиган касб ва мутахассисликларнинг 60 фоиздан ортиғини ишчи касблар ташкил қилади. Бу ўқувчиларда кўпроқ назарий билим олиши билан бирга, бевосита амалий кўникмаларни ошириб бориш заруриятини туғдиради. Ҳудудий бўлинмалар ва техникумлар раҳбарлари ҳар бир касбий таълим ташкилотларида мос йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш орқали бюджетдан ташқари маблағларни ишлаб топишни йўлга қўйиши лозим. 

Кейинги йилларда хорижий инвестициялар салмоғи ортиши ҳисобига кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Ҳам ички, ҳам ташқи меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаб беришимиз, иш берувчиларда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда ёшларда даромад топиш имкониятини ошириш бизнинг асосий мақсадимиздир.

Бунда ҳар бир тармоқ ўз йўналиши бўйича ўрта бўғин кадрларига буюртмалар портфелини шакллантириши, инвестиция лойиҳалари асосида яратиладиган иш ўринлари учун талаб этиладиган ҳамда ички меҳнат бозорига кириб келаётган янги касбларни шакллантириши лозим. 

ЎзА мухбири

Абдулазиз РУСТАМОВ 

суҳбатлашди.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар касб-ҳунар эгаллаши ва ўз бизнесини бошлашида касбий таълим тизимининг вазифалари қандай?