Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 3 ноябридаги “Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Ўразалиев Хитой Халқ Республикасининг “Everprosper Investment Consulting” компанияси вакиллари билан учрашди.

Ушбу лойиҳага Инвесторлар томонидан 400 миллион АҚШ доллари жалб қилиниб, Хўжайли туманининг “Саманкўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Нукус-Қўнғирот автомагистраль йўл бўйи ҳудудида 152 гектар ерга марказ қурилиши режалаштирилган. Унда IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари, лойиҳа офислари, уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда маданий-маърифий объектлар, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари, дам олиш масканлари ва “Яшил ҳудуд”лар барпо этилади ҳамда 5 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

Учрашувда масъуллар ушбу қарор билан лойиҳа қурилиши учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва четдан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуна, қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва металл конструкциялар божхона божидан озод этилганлигини ҳамда лойиҳа доирасида олиб келинаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органи томонидан яқиндан амалий ёрдам берилишини маълум қилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади