Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ёшлар ишлари агентлигига ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида парламент сўрови юборилди.

Таъкидланганидек, бугунги глобаллашув жараёнлари, рақобат муҳити ва технологиялар ривожи ёшлардан замон талабига жавоб берадиган билим ва кўникмага эга бўлишни тақозо этмоқда. Бу эса ёшларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказиш, уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришни, мазкур йўналишларда белгиланган вазифалар ижросига алоҳида ёндашишни талаб этади.

Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги учрашувлари ҳамда ҳудудларда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари давомида соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлиги аниқланди.

Хусусан, айрим ҳудудларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳаллалардаги тарғиботи ҳамда қуйи босқичлари доирасида ёшларнинг қамрови етарли даражада ташкил этилмаётгани, маҳалла босқичлари иштирокчиларини ва ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми белгиланмаган.

Шунингдек, ёшлар етакчилари томонидан “Ёшлар бандлиги дастури”ни маҳаллада амалга ошириш бўйича яратилган имкониятларни маҳаллалардаги ёшларга етказилишида сусткашликка йўл қўйилаётгани, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар билан интеграция алоқалари тўлиқ йўлга қўйилмагани натижасида давлат томонидан берилган имтиёзлардан ёшлар тўлақонли фойдалана олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу билан бирга, “Ёшлар дафтари” жамғармасига ажратилган маблағлар айрим туманларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилмаётгани ҳамда маблағларни тақсимлаш механизми тўлиқ таъминланмаётгани аниқланган.  

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида ёш фермерларга ажратилган ер майдонларининг унумдорлиги, суғорилиши ва инфратузилма мавжудлиги “Ёш фермерлар” дастури доирасида яратилган yoshfermer.uz (https://yoshfermer.uz/) платформасида кўрсатилган маълумотлардан фарқ қилиши маълум бўлган.

Шу каби муаммолардан келиб чиқиб, парламент сўровида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун ўтказилган тадбирлар, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлаш бўйича кўрсаткичлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва хусусий сектор билан ҳамкорлик алоқалари каби масалалар қамраб олинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ишлари агентлигига парламент сўрови юборилди