Бугунги кунда юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш авлод вакиллари ўз истеъдод ва қобилиятини намоён этиши учун шароит яратишга қаратилган кўплаб халқаро ҳужжатлар, стратегия ва “йўл хариталари” мавжуд.

Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш ҳамда қўшимча қўллаб-қувватлаш, соҳани янада такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу сабаб бугунги кунда ёшларимиз ҳам юксак марраларга эришиб, мамлакатимиз номини дунёга танитмоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, биргина жорий йилнинг ўтган даврида 9 минг 452 та маҳаллада 9,2 миллион “ёшлар баланси” шакллантирилиб, уларнинг индивидуал муаммоси, қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида ишсиз ва бизнесини бошлаш истагидаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшлар бандлиги дастури” қабул қилиниб, 161,5 минг нафар ёшлар ишли бўлди. 

“Ёшлар дафтари” орқали 36 минг 797 нафар ёшларни қўллаб-қувватлаш учун 121,8 миллиард сўм миқдордаги маблағлар йўналтирилди. “Ёшлар дафтари”дан энг кўп ажратилган ёрдамлар йўналишлар кесимида таҳлил этилганда, ижтимоий ҳимояга муҳтож 18 минг 895 нафар талабага таълимни давом эттириши учун 50,3 миллиард сўм контракт пуллари тўлаб берилди.

Банд бўлмаган 3 минг 608 нафар ёшлар илм-фан, замонавий касблар ва ҳайдовчиликка ўқитилган, уюшмаган ёшларнинг 1 минг 156 нафари сафарбарлик чақирув резервига жалб қилиниб, харажатлари тўланди. Ногирон ва бемор 3 минг 220 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатилиб, 4,1 миллиард сўм даволаниш харажатлари тўлаб берилган. Амалга оширилган ишлар натижасида ёшлар жинояти ўтган 6 ойда 19,7 фоизга камайди ва 8 минг 47 та маҳалла “ёшлар жиноятидан холи маҳалла”га айланди.

Шунингдек, биргина пойтахтимиздаги Учтепа туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилди.

Асосий кўрсаткичларга кўра, 591 нафар ишсиз ёш доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 10 нафар ёшга жами 683 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шунингдек, 411 нафар ёшнинг муаммолари ҳоким билан учрашувлар орқали ижобий ҳал этилди. 33 минг 627 нафар ёш “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Ustoz АI” ва “Қизлар академияси” лойиҳаларида иштирок этди. “Долзарб 90 кун” доирасида 1 354 та тадбир ўтказилиб, 24 минг 258 нафар ёш қамраб олинди.

Ёзги таътилда 102 та турли йўналишдаги тўгараклар ташкил этилиб, 1 минг 124 нафардан ортиқ ёшлар фаол иштирок этди. Ушбу натижалар ёшлар сиёсатининг жойлардаги самарадорлиги, уларнинг бандлиги, ҳуқуқий, маънавий ва маданий ривожланишини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилаётганидан далолат беради.

Ёшларимизнинг ҳар бир ютуғи замирида нафақат ўзининг, балки оиласи, маҳалласи ва қатор масъул ташкилотларнинг ҳам меҳнати мужассам.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар эришган ҳар бир ютуқ замирида бирдамликдаги улкан меҳнат ётади