Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашуви ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ҳудудларда жойлашган корхона ва ташкилотлардаги ёш ходимларнинг ташаббус ва қизиқишлари яқиндан ўрганилди.

Учрашувда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси М.Ҳамзаев, тармоқ касаба уюшмалари вилоят Кенгашлари раислари ва масъуллари, корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимлар ва ёшлар етакчилари иштирок этди. 

Тадбирда ёшларга касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихи, ушбу давр мобайнида эришилган натижалар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг бугунги кундаги фаолияти, хусусан, ёшлар билан ишлаш йўналишида йўлга қўйилган лойиҳалар ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. 

Ёш ишчи-ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, касбга ва тадбиркорликка йўналтириш, фойдали ташаббуслари ва қизиқишларини амалга оширишга кўмаклашиш борасида сўз юритилди. Айниқса, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш каби йўналишларда Касаба уюшмалари ва Ёшлар иттифоқининг ҳамкорликдаги имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. 

Учрашув очиқ мулоқот тарзида давом этиб, унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар юзасидан тизим масъулларига мурожаат қилди. Кузатувларга кўра, кўп ёш ходимлар янги ишга жойлашганда жамоага киришиб кетишга қийналади. Бу жараёнда кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар билан “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ишни ташкил қилиш самара бериши айтилди. 

Якунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга оширишда қўшаётган ҳиссаси, ёшларнинг меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрсатаётган фаоллиги учун бир қатор ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

А.Мусаев, ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ходимлар малакасини оширишда устозлар тажрибаси катта