Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида теннис бўйича “Dehradun оpen – 2025” халқаро турнири ўтказилмоқда. Қувонарлиси, мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчиларимиз муваффақиятли старт олди.

Яккалик баҳсларнинг биринчи босқичида ҳамюртимиз Данила Квасов ҳиндистонлик Адвит Тиварини 7:5, 6:1 ҳисобида таслим қилди ва иккинчи даврада Ашрав Ямеҳра билан рақобатлашадиган бўлди.  

Қизлар орасидаги яккалик мусобақасида Самира Қозиева мезбонлар вакиласи Рит Арорани уч сетда – 6:3, 2:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа нимчорак финалга чиққан Самира чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда яна бир мезбон теннисчи Партсарти Арун билан куч синашади.

Шунингдек, жуфтлик баҳсларида Самира Қозиева ва Шаҳзода Ортиқбоева тандеми илк даврада ҳиндистонлик Дия Рамеш ва Соҳини Санжай жуфтлигига қарши кортга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчиларимиз Ҳиндистонда ғалаба қозонди