German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчимиз Каруана, Накамура, Эригаиси каби кучлиларни ортда қолдирди

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг иқтидорли ёшларидан бири Муҳиддин Мадаминов ҳар ҳафтанинг сешанбасида дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари, халқаро тоифа ва тегишли разрядга эга шахматчилар иштирокида ташкил этиладиган “Titled Tuesday” онлайн турнирида муносиб натижа қайд этди.

Турнирда ФИДЕ рейтингида етакчилик қилаётган Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Хикару Накамура, Аржун Эригаиси, Андрей Есипенко каби кучлилар ва юзлаб ёш истеъдодлар сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўз маҳоратини намойиш этди.

11 та турдан иборат блиц мусобақаларида маҳоратли шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Муҳиддин Мадаминов сингари бир қатор шахматчиларимиз дона сурди.

Ўтказилган ўйинларда ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров 4-тургача 4 очко билан турнир жадвалининг етакчиларидан бири сифатида ўзини намоён этгани эътиборли бўлди.

Мусобақанинг умумий сарҳисобига кўра, истеъдодли шахматчимиз Муҳиддин Мадаминов 11 имкониятдан 8,5 очко жамғариб, мусобақани кучли ўнликда якунлади. Турнирда ҳиндистонлик Сина Моваҳед 10,5 очко билан ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин 9,5 очкога эга ФИДЕ рейтинги етакчиси Магнус Карлсенга, 3-ўрин Денис Лазавик (ФИДЕ)ка тегишли бўлган вазиятда Н.Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов 10 та имкониятдан 7, Нодирбек Ёқуббоев 9 та турда 6,5 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Т.Рўзиев,

ЎзА