Албаниянинг Дуррес шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил ҳамда қиз болалар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида истеъдодли ёш шахматчи қизимиз совриндорликка эришди.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) шафелигида 11 та турдан иборат швейцарча тизимда ўтказилган баҳсларда 83 та давлатнинг 720 нафар шахматчиси учта ёш тоифасининг 6 та гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб борди. Улар сафида Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар аъзоси чемпионатда ўз ёш тоифасида иштирок этди.   

Мусобақада 10-тургача мағлубиятсиз ҳаракатланган Афруза Ҳамдамова 18 ёшгача бўлган қизлар баҳсида ғолибликка яқин келганди. Бироқ 10-турда  Ольга Карманова(ФИДЕ)га ютқазиб қўйди.  

Ушбу ёш тоифасида чемпионатнинг 4-турида Ҳамдамовадан мағлубиятга учраган хитойлик Музиян Гао 9 очко билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, Афруза сингари 8 очко жамғаришга муваффақ бўлган россиялик Валерия Клейменова ва Ольга Карманова қўшимча кўрсаткичларга кўра, кейинги ўринлардан жой олди. Ҳамдамова 4-ўрин билан кифояланди.  

14 ёшли шахматчилар ўртасидаги баҳсларда дона сурган ҳамюртимиз Руқия Олимова чемпионат кашфиёти бўлди, десак муболаға бўлмайди. Маҳоратли шахматчи қизимиз ўтказилган 11 та турда 9 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллади ва Жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди.  

Жаҳон чемпионатида шахматчиларимизнинг ёш тоифаларида тўплаган очко ва эгаллаган ўринлари қуйидагича:  

Якуний натижалар 18 ёшгача:  

Афруза Ҳамдамова – 8 очко, 5-ўрин  

Гулдона Каримова – 6,5 очко, 15-ўрин  

Зилола Актамова – 6 очко, 34-ўрин  

Васила Абдужабборова – 5 очко, 49-ўрин  

Қиличбек Назиралиев– 5,5 очко, 66-ўрин  

16 ёшгача:  

Нилуфархон Имомқўзиева – 7 очко, 12-ўрин  

Лилия Белая – 6 очко, 32-ўрин  

Асроржон Омонов – 7 очко, 15-ўрин  

Саъдулло Азизов  – 6,5 очко, 33-ўрин  

Муҳаммадюсуф Муҳсинов – 6,5 очко, 42-ўрин  

Хондамир Элмирзаев – 6 очко, 55-ўрин  

Акбарали Абдуҳакимов – 5,5 очко, 72-ўрин  

14 ёшгача:  

Руқия Олимова– 9 очко, 2-ўрин  

Дилноза Нуруллаева – 6,5 очко, 27-ўрин  

Давлатова Севинч – 5 очко, 63-ўрин  

Шахзод Исломов– 6,5 очко, 38-ўрин  

Абдулқодир Баҳодиров – 6 очко, 51-ўрин  

Саидхўжа Воҳидов– 4 очко, 126-ўрин  

Т.Рўзиев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди