Пойтахтимизда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси стажёр-тадқиқотчиларини аттестациядан ўтказиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда стажёр-тадқиқотчилар томонидан икки йил давомида яратилган ижодий асарлар атрофлича кўздан кечирилиб, уларнинг касбий маҳорати, бадиий тафаккури ва ижодий изланишларидаги ўсиш босқичлари чуқур таҳлил қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, ёш рассомларнинг рангтасвир, композиция ва образ яратиш борасидаги тажрибаси сезиларли даражада бойиган.

Устозлар томонидан стажёр-тадқиқотчилар бугунги кунда замонавий тасвирий санъат жараёнига дадил кириб келаётган, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўз ижодида уйғунлаштира олаётган янги авлод рассомлари сифатида баҳоланди. Уларнинг ҳар бир асарида индивидуал услубга интилиш, бадиий фикрнинг мустақиллашуви ва мавзуга масъулият билан ёндашув сезилиб туриши алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, устозлар ёш ижодкорларга ижодий интизомни янада мустаҳкамлаш, мавзуни чуқурроқ таҳлил қилиш, техник маҳорат устида мунтазам ишлаш, ранг ва шакл уйғунлигига янада синчков ёндашиш зарурлигини таъкидлади. Ижод йўлида тўхтаб қолмаслик, танқидий фикрни тўғри қабул қилиш лозимлиги қайд этилди.  

Стажёр-тадқиқотчилар томонидан яратилган ижодий ишлар ўрнатилган тартибда Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фондига топширилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш рассомлар ижодий ишлари таҳлил қилинди