Ёш полвонлар сараланди
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича U20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари якунланди.
Мусобақанинг эркин кураш бўйича баҳсларида Фахриддин Насриддинов (Тошкент), Муҳаммадали Мамадалиев (Фарғона), Умархон Мўйдинов (СКБИОЗМ), Улуғбек Ортиқов (Тошкент) ва Элдор Ҳасанов (Хоразм) ўз вазнларида барча рақибларини таслим этган ҳолда олтин медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, юнон-рум курашида Асилбек Ўзбеков (Самарқанд), Ойбек Шарибжонов (СКБИОЗМ), Оғабек Асқаралиев (РОПСТТМ), Алимардон Зиёвудиллаев (Навоий) ва Саидамир Неъматов (РОПСТТМ) каби полвонлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА