Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар форуми-2024” доирасида Беш ташаббус олимпиадасининг энг қизиқарли лойиҳаларидан бири – “Ёш китобхон оила” танлови ўз якунига етди.
Ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг республика босқичида ўз билим ва китобга бўлган меҳрини намойиш эта олган оилалар ғолибликни қўлга киритди.



1 ўрин Хоразм вилоятидан Шомуродовлар оиласига насиб қилиб, 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 2 ўринга Жиззах вилоятидан Сайфуллаевлар оиласи муносиб топилиб, 50 миллион сўм билан ҳамда 3 ўрин Сирдарё вилоятидан Турсуновлар оиласига берилиб, 30 миллион сўм билан мукофотланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА