Андижонда “Ёш китобхон” танловининг республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда юртдошларимиз, айниқса, ёшларнинг маънавияти, дунёқараши ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизни улуғлаш, китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ёш китобхон” танлови мазкур йўналишдаги ишларни янги, янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. 

Мазкур танловнинг жорий йилги республика финал босқичи айни кунларда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Ёшлар кутубхонасида ўтказилмоқда.

 Белгиланган 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёш тоифасида танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш китобхонлар қатнашмоқда. Унда дастлаб 10-14 ёшли иштирокчилар бешта шарт доирасида ўзларининг китобхонлик борасидаги билим, маҳорат ва салоҳиятларини намойиш этмоқда. 

[gallery-22490]

Танловнинг биринчи кунида ушбу ёш тоифаси иштирокчилари “Бадиий асарлар билимдони”, “Квест”, “Шеърият” шартлари асосида ўзаро беллашди. Иштирокчиларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. 

Бугун ушбу ёш тоифасида яна иккита шарт бўйича беллашувлар бўлиб ўтади ва биринчи ғолиб номи маълум бўлади. 

– Китобхонлик борасидаги билим ва салоҳиятимиз жиддий синовдан ўтказиляпти, – дейди танлов иштирокчиларидан бири, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси Самира Эркинова. – Мен ҳам танловда муносиб иштирок этишга, ғолиблар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан. 

Эслатиб ўтамиз, 31 мартга қадар давом этадиган танловнинг республика финал босқичи ғолиблари Президент совғаси – электромобиль, шунингдек, иккинчи ўрин соҳиблари 75 миллион, учинчи ўрин соҳибига 50 миллион, ҳар бир иштирокчи эса 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади. 

                                                          Ф.  Убайдуллаев, 

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон”: илк ғолиб номи маълум бўлади