Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан «Биринчи китобим» лойиҳасида чоп этилган 15 нафар ёш ижодкорнинг китоблари тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид бугунги кунда ижодкорларга берилаётган имкониятлар ҳақида гапирди. Ўзининг дадил қадамлари билан адабиёт оламига кириб келаётган ёш авлод ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Китоби чиққан 15 нафар ижодкорга китоб, қалам ҳақи ва эсдалик совғалар топширди.

Адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдош, уюшма раиси ўринбосари, шоир Ботир Эргашев, ёзувчи Нурали Қобул, шоир Рустам Мусурмон ва бошқалар ёш ижодкорларнинг илк китоблари ҳақида фикрлар билдирди, китоблар таҳлилига бағишланган маърузалар тингланди.

Ушбу китоблар 2018 йилда Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинарида нашрга тавсия қилиниб, «Ижод» жамоат фонди томонидан молиялаштирилди. Лойиҳа доирасида ҳар бир муаллифнинг китоби 2020 йилда “Adabiyot” нашриётида 10000 нусхадан чоп этилди. Мазкур китобларга Зулфия Мўминова, Рустам Мусурмон, Иқбол Мирзо, Азиз Саид, Исажон Султон, Собир Ўнар, Абдуқаюм Йўлдошев, Шодмоқул Салом, Қўчқор Норқобил, Жонтемир Тоштемиров, Неъмат Арслонов, Маъмура Зоҳидова, Наргиза Асадова каби ёзувчилар, шоирлар, публицистлар муҳаррирлик қилишган.

[gallery-1313]

«Биринчи китобим» лойиҳасидан Равшан Ҳақмуроднинг «Янги ривоят», Азиз Норқуловнинг «Посанги», Шаҳриёр Шавкатнинг «Руҳим қушлари», Нажмиддин Эрматовнинг «Бўзла энди, бўзтўрғай», Муҳаммад Сиддиқнинг «Ёҳу», Суҳроб Зиёнинг «Ай суйгулим», Исломжон Қўчқоровнинг «Сени излайман», Алишер Алиқуловнинг «Кўнгил томчилари», Ниятилло Элбек ўғлининг «Кўнглимдагилар», Нуриллох Неъматнинг «Тонг хумори», Нурмуҳаммад Азизнинг «Зариф ғуссалар», Хонзодабегим Жамолованинг «Бахт тонги», «Кабиса», Айдўст Муҳаммадиёровнинг «Манзилсиз хат», Хуршид Абдурашиднинг «Ўша мен эдим» каби китоблари ўрин олган.

– Илк китобим шоир Вафо Файзуллоҳ сўзбошиси билан «Кабиса» номи остида чоп этилди, – дейди шоир Феруз Неъматуллаев. 

– Ундан 50 га яқин шеърим ўрин олган. 2019 йил ўтказилган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинарида иштирок этиб, устозлардан зарур тавсияларни олган эдик. Охирги йиллар таржимада ҳам ўзимни синаб кўряпман. Рус тилидан ўзбек тилига шеърлар ўгириб, матбуотда эълон қиляпман.

Таниқли ҳофиз ва бахшиларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача файз бахш этган бўлса, замонавий куй-қўшиқлар йиғилганлар кайфиятини янада кўтарди.

Уюшмага аъзо бўлган ёшларга аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.

– Уюшмага аъзо бўлган билан киши яхши ёзиб қолмайди,– дейди nodirabegim.uz сайти асосчиси Нодирабегим Иброҳимова.

– Аммо мана шу аъзолик кишига масъулият юклайди. Адабиётга дахлдорлик туйғусини беради. Ёзишга ундайди, ёзмасликка ҳаққи йўқлигини эслатиб туради. Бугунги кун мен учун қувончли бўлди. Ижодий фаолиятимда мазмундор нарсалар ёзишга, гўзал таржималар қилишда давом этаман.

Муаллифлар йиғилганларга «Биринчи китобим» лойиҳасида чоп этилган китобларидан улашди.

Д. Маматова, А. Абдуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ижодкорларнинг китоблари тақдимоти