Гулистон шаҳрида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда Сирдарё вилоятидаги "Ёш чегарачилар" ўртасида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмонан соғлом ва маънан етук ёшларнинг ўсишини таъминлаш, ҳарбий касбга ва олий ҳарбий таълим муассасаларига йўналтириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада Сирдарё вилоятининг чегараолди ҳисобланган шаҳар ва туманларидан 5 та жамоа қатнашди.

Мусобақа 3 та асосий шарт бўйича ўтказилди. Ўқувчи-ёшлар физик тайёргарлик, ҳарбий билим ва амалий машқларини синовдан ўтказди.

Натижага кўра, Ширин шаҳридан ташриф буюрган ёшлар 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ховос тумани ўқувчи-ёшлари 2-ўринни, Оқолтин тумани ўқувчи-ёшлари эса 3-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар масъул ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа ёшлар орасида ҳарбий хизмат ва чегарани муҳофаза қилишга бўлган қизиқишни ошириш, ёшлар орасида ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзига иштиёқни ривожлантириш учун муҳим омил ҳисобланади. Ёшларнинг ҳарбий касбга иштиёқини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ёш чегарачилар" мусобақаси ҳарбийликка иштиёқни оширади