Беларусь давлатининг Гомель шаҳрида бокс бўйича “Алексей Юков” хотирасига бағишланган халқаро турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида 13 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Унда Сайфиддин Собиров, Абдулазиз Абдуназаров, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Жаҳонгир Зайниддинов,  Ҳусан Қаҳҳоров, Ҳусанбой Рустамжонов, Муҳаммаджон Яқуббоев, Самир Собиров ва  Муҳаммадризо Сиддиқов ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқди.

Шунингдек, финалга қадар ўтган беллашувларда терма жамоамиз таркибида ғалаба қозонган Одилшох Ҳалимов, Абдулазиз Абдулҳамидов, Норбек Абдуллаев ва Ислом Салиҳов кумуш медаль билан тақдирланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчиларимиз халқаро турнирда 13 та медални қўлга киритди