Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 6 нафар ёш боксчимиз ярим финалга йўл олди. Бу эса мазкур спортчиларимизда камида бронза медали нақд деганидир.
Жумладан, чемпионатнинг кичик ўсмирлар ўртасида ўтган чорак финал баҳсларида ҳамюртларимиздан Сармат Шокаримов, Муҳриддин Ҳамиджонов, Камронбек Комилов, Ойбек Алимжонов, Сабинахон Камилжонова ва Райҳона Алимханова ғалаба қозонди.

Бугун, 23 апрель куни мусобақанинг кичик ўсмирлар иштирокида чорак финал жанглари ўтказилади. Унда терма жамоамизнинг 8 нафар вакили рингга кўтарилади.



Қуйида уларнинг рақиблари билан танишасиз:
-33 кг: Темурбек Бахтиёров - Ноел Кагубкоб (Филиппин)
-52 кг: Элшод Шокиржонов - Рави Сиҳаг (Ҳиндистон)
-55 кг: Ҳасан Холмуродов - Ҳашем Тогҳоз (Иордания)
-58 кг: Жаҳонгиржон Усмонқулов - Наман Саини (Ҳиндистон)
-49 кг: Парвина Шакарова - Мерей Жумагали (Қозоғистон)
-61 кг: Ҳадятуллоҳ Сайдуллаев - Мирас Куанишев (Қозоғистон)
-67 кг: Мейрамбек Алиев - Арпит Бишнои (Ҳиндистон)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА