Ёш боксчиларимиз Бангкок рингларини титратмоқда
Хабарингиз бор, Таиланднинг Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича ўтказилаётган "Futures Cup" халқаро турнирида дунёнинг 77 та давлатидан 454 нафар ёш чарм қўлқоп устаси ушбу ёш тоифасидаги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рақобатлашмоқда.
Қувонарлиси, мазкур мусобақада ўзбек боксчилари ҳам муносиб иштирок этмоқда. Жумладан, турнирнинг навбатдаги кунида -48 кг. вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Мафтуна Мусурмонова қозоғистонлик Ассилай Муратни, вазни -60 кг. бўлган Рушанабону Исоева Янги Зеландия вакиласи Брооке Миллерни таслим этиб, навбатдаги босқичга чиқди.
Маълумот учун, 11 март куни "Futures Cup" халқаро турнирида қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади.
-50 кг: Абдуғани Ёрқинжонов — Имад Бураоуиа (Италия)
-55 кг: Бекзод Исмоилжонов — Рубен Наглес (Колумбия)
-60 кг: Бобомурод Боймирзаев — Досжан Жумакхан (Қозоғистон)
-65 кг: Иброҳим Шокиржонов — Наттажаккапан Дитпоо (Таиланд)
-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев — Иан Бертамье (Франция)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА